Твоей я не умел сберечь мечты. Аккорды утекли с водою талой. Не суждено. И этой мыслью малой Я утешался, - что со мной не ты. Судьба сжигала за спиной мосты, Тревожило печалью запоздалой, А время прошивало нитью алой Разлук и встреч случайные листы. Отринуть бы десятилетий плен! Смахнуть с чела предсмертную усталость! Тряхнуть... На кон поставить

«ФАУСТ» ОЛАМИ

-
Тип:Книга
Цена:80.09 руб.
Издательство: Reanimator Extreme Edition
Год издания: 101
Просмотры: 44
Скачать ознакомительный фрагмент
КУПИТЬ И СКАЧАТЬ ЗА: 80.09 руб. ЧТО КАЧАТЬ и КАК ЧИТАТЬ
«ФАУСТ» ОЛАМИ Mualliflar jamoasi ФАУСТ «Фауст» олами Буюк асарларга замон ва макон чегараси бегонадир. Улар муайян давр, муайян халї ижоди заминида туўилиб, іамма даврлар ва іамма халїларнинг мулки бєлиб їоладилар. Фирдавсий «Шоінома»си, Данте «Илоіий комедияси, Навоий «Хамса»си асрлар їаърида їолиб кетмай, бизга етиб келгани, бизни іануз іайрат ва іаяжонга солиши нимадан? Улардаги умуминсоний ўояларми? Баркамол ва мукаммал санъаткорликми? Мангу туйўуларнинг рангинлигими? Іа, буларнинг іаммаси, іаммасининг бир бутунлиги ва яна бир хислат – іаїиїат тараннуми. Барча іаїиїатларнинг онаси бєлган Инсон Їалби Озодлигининг тараннуми. Іамма замонларда іаї ва Азозил єртасида їалб учун омонсиз кураш бєлган. «Фауст» каби асарлар іаїида сєзлаш жуда їийин. Таржима їилиш іам осон эмас. Мен «Фауст»ни жуда улкан їасрга єхшатаман. Унинг умум їурилмасидан тортиб, іар бир наїшигача абадият учун мукаммал їилиб яратилган. Ахир Гёте каби улуў ва заіматкаш даіо бу асарни олтмиш йил ёзган! Єн беш минг мисрага яїин бу мєъжизани инсоният тарихининг маўзи дейиш мумкин. Бу тарих бир инсон їисматида мужассам бєлганки, уни аїл на идрок билангина эмас, балки юрак билан іис этмої даркор. «Ой єртанар, кєзларида ёш, баўри доўу юраги їийма. Дер: эй, фалак, мен эдим їуёш, нега мени їилдинг таржима?» Бу сатрлар мен «Фауст»ни таржима їилмоїїа киришган пайтларда туўилган. Рости іаяжонландим. «Фауст»дек їаср устунларидан єзбек заминида тикланадиган иншоот содда ва жєн бєлиб їолмайдими, деган андишани їилдим. Яна бир андишам «Фауст» яратилган замон ва макон руіини бера оламанми, деган хаёл бєлди. Гётенинг Шарї фалсафасига яїинлиги менинг йєлимни ёритиб турди, руіимга мадад бєлди. Немис тилини мукаммал билмасам-да, рус тилига їилинган кєплаб таржималар, тадїиїотлардан баіраманд бєлдим. Улуў шоир фикри ва руіига чуїуррої киришга уриндим. Унинг ватанида бєлиб, Ваймар кєчаларида кезиб юрдим. Неча улуў шоир ва созандаларни берган бу шаіар менга ўарбнинг Іироти бєлиб туйилди. Мана, «Фауст»нинг иккала їисми бир китоб шаклида сизнинг їєлингизга тегаётир, муітарам єїувчилар. Келинг, «Фауст» оламига биргаликда назар ташлайлик. Таржимон Баўишлов Борлиўим банд этган алдої соялар, Яна бєлдингизми їаршимда пайдо? Шоядки назмингиз бєлса муяссар, Ёшлигим шавїлари сєнганми ва ё? Йєї, сиз туман каби босиб сарбасар, Єйларим чулўанди дудингиз аро. Сиз билан тин олсам тєлар кєкрагим, Сиз билан яшарар менинг юрагим. Мозий лавіалари жонланур яна, Фусункор тонглару сеірли тунлар,— Жонланур мисли бир ажиб афсона Ёшлигу илк бора севишган кунлар1. Єтмиш ва эзгулик соўинчи мана, Дилимда їєзўаркан аламли унлар, У ёруў чошгоіда бєлганлар омон. Сизни эітиром-ла эслайман іамон. Сєнгги їєшиїларим эшитолмади Китобим илк бобин тинглаган дєстлар2, Бу кун ул даврадан іеч ким їолмади, Їайлардадир сєнди илк маїтов сєзлар. Бебаіралар фикрин іеч йєї їиммати, Олїиши дилимга солади музлар. Ул хассос зарифлар йитди бу замон Кимсасиз йєлларда бесару сомон. Яна чорлар мени илоіий бир ун, Яна хаёлларга чулўанди бошим. Сабо арфасидек хазин ва сермунг Їуйилар сатрлар, їани бардошим! Музлаган жисмимни эритар бу кун Кєзимдан їуйилган їайної бу ёшим. Бу олам чекинур, єтмиш-чи, аён — Кєзларим олдида бєлар намоён. ТЕАТР МУЇАДДИМАСИ Театр директори, шоир ва їизиїчи Директор Сиз икковлон бердингиз мадад Танг бєлганда неча бор іолим. Айтинг, бу гал келгайми омад, Кулгаймикин бу гал иїболим? Халї беіисоб бєлса бойлик бешумор,* Бу боис излармен унга на лойиї. Тахталар терилган, саіна іам тайёр, Бизлардан томоша кутар халойиї. Їошлар кєтарилмиш, нигоілар чанїої Їувончу іайратнинг иштиёїида. Менга аён эрур бу санъат, бирої — Букун ёнурман дил иштибоіида. Гарчи томошабин диди эмас зєр, Лекин китоб кєрган, шу боис сергак. Агар бєлсин десак томоша манзур, Дєстларим, албатта янги гап керак. Їани, томошагоі бєлсаю тєлиї, Атрофида яна оломон турса, Шу тор эшикларга іар кеч халойиї Жаннат эшиги деб єзини урса. Ёдимда, бир маіал іали ботмай кун, Бошланарди бунда ўулу, тєполон. Гєё патта эмас, оч халойиї-чун Мана шу дарчадан улашилар нон. Бундай мєъжизага сен фаїат їодир, Кєрсат сеіринг яна, азизим шоир! Шоир Їєйгил, їора халїдан гапирма асло, Шовїиндан кєнглимга тушар изтироб. Оломон іисларни ютувчи бало, Сурон – тафаккурни кємгувчи гирдоб. Кєнглим осудалик излар доимо. Чєїїилар ёпиниб туманлик іижоб, Мудраган ул маъво сари бошла, юр! Илоіий сукутдан топурман сурур. Юрак єз тубида ардоїлаган іис, Лабда їанот ёзмої бєлган туйўулар. Ташна кєнгилларда їолдирмаёї из Замон суронида даріол бєўилар. Бас, єйлар тошїинин тиндиролсак биз, Мукаммал гєзаллик шунда туўилар. Жилванинг умридур бир лаіза фаїат, Авлодларга їолур іаїиїий санъат. Їизиїчи Яна авлодларми, тегди-ку жонга! Меінат їилсам фаїат келажак онга, Бугунги ёшларни хурсанд їилур ким? Замонга ёр бєлиш кичкина ишмас, Чин дилдан кулдириш бачкана ишмас, Кулки – зар, кєчада ётмас, азизим. Биздан шодлик тилаб келар халойиї, Унга їулої солган іурматга лойиї. Халойиї кєп бєлса зєр бєлур таъсир, Азиздир їалбларни їилолган асир. Їобилият бєлсин, гапнинг сираси, Жам бєлсин бир ерда аїл ва туйўу, Хаёлнинг парвози, шавї силсиласи Сєнг андак топїирлик, бир чимдим кулгу. Директор Лекин энг зарури, саргузашт бєлсин, Кєзга їувонч бєлсин, дилга гашт бєлсин. Андак єрин беринг тафсилотга іам, Томоша їалбларни банд этсин токим. Тєдани іангу манг їилолган одам Унинг юрагига бєлолгай іоким. Яхлит гєшт берай деб єлтирманг толиб, Халї ёвўон бєлса іам раімат айтади. Іар ким чємичига сиїїанча олиб, Сизга їуллуї їилиб уйга їайтади. Фаїат кєпчиликка кєп нарса керак, Баракали бєлсин шунинг-чун їозон. Яхлитдан халї учун фойда йєї, бешак, Бари бир бурдалаб ташлар аламон. Шоир Санъатда косиблик – козибликка тенг, Наіот одатийдир сизга бу іолат. Бу ерда ноїобил їаламкашларнинг Іурмати баландга єхшар баўоят. Директор Бундої таъналардан камина хандон — Чунки бу гапларнинг барчаси бекор. Дєстим, іар іунарнинг єз амали бор, Тахтага арра-ю, темирга сандон. Томошагоі агар чор бозоримиз, Томошабин бизнинг харидоримиз. Єйлаб кєринг, недир унинг матлаби? Биздан нима тилар, асли єзи ким? Унинг томошага келиш сабаби… Барини іисобга олмої шарт, дєстим. Биров зериккандан келади бизга, Бирови шунчаки іазми таом деб. Бировининг тушиб дониши эсга, Бир-иккита гєлни їилурман ром деб. Хонимлар томоша кєрмоїїа тугул, Кєрсатмоїїа келур фаїат єзларин. Улар кєз-кєз їилиб кетишар бепул, Ёїадаги тулки ва їундузларин. Эй, хаёл кєкида учган шоирим, Тушинг энди пастрої, заминга ёвуї. Берироїдан їаранг – томошабин ким? У їєпол, бефаім, іиссиз ва совуї. Бу даргоідан чиїїач, биров їиморга, Биров фаіш уйига урар єзини. Бас, бунда нима бор юксак ашъорга, Кимга ёїмоїчисиз їалб юлдузини? Такрор айтаманки, кєп ёзинг фаїат, Гап кєп бєлаверсин, фикр шарт эмас. Халойиїни іанг-манг їилолсангиз бас. Сизникидир обрє, сизники шуірат. Нечун єйга чємиб їолдингиз бесас, Ёки иліом билан їилурсиз суібат? Шоир Бор, изла єзингга бєлак хизматкор, Сен бошлаган йєлга асло бормасман. Менда Тангри бермиш олий іуїуї бор, Сени деб мен уни лойга їормасман. Шеърият їалбларни ёїур не сабаб? Наіот боис бєлса баландпарвоз гап! Шоир юрагида пиніондир олам, Жаіоний уйўунлик унда мужассам. Парвосиз табиат замон чархида Тириклик ишини йигиргани чоў Баркамоллик бєлмас унинг тархида, Аралашиб кетар гоіи хас, пєчої. Чарх ишига шунда ким берур тузум, Іаёт риштасига ким берур оро? Борлиїнинг бетартиб суронига ким Мусиїий оіангдек бахш этар жило? Кимдир шайдо їалбнинг туўён чоўини3 Тєфон шиддатига їилгувчи їиёс? Кимга муіаббатнинг єт фироўини Сєйлайдур іар оїшом ботгувчи їуёш? Ким ул боўда унган оддий печакни Шуірат гултожига этди баробар? Кимнинг изми ила олам чечакни Маібублар пойига сочди саболар? Кимдир ул, забт айлаб Олимп маснадин, Тангрилар посбони бєлолган їодир? Улдир одамзоднинг буюк їудратин Їалбида мужассам айлаган шоир. Їизиїчи Шундай экан, демак, иліомни чоўланг! Єшал сеірингизни кєрсатинг, наби. Іодисалар ипин тезгина боўланг Муіаббат риштасин боўлаган каби. Ахир севгида іам шу бєлур такрор, Тасодиф учрашув, дєстлик, сєнг оі-воі, Уришиш, ярашиш, бєса ва никоі. Мана, їарабсизки, достон іам тайёр. Мана, ёза їєйинг шунинг єзини, Бу гап іар їадамда – їєл чєзсангиз бас. Іар ким єз їалбини єзи англамас, Уни кєрсатсангиз очар кєзини. Ёлўонни дєндиринг, їайнангу жєшинг, Лекин икки оўиз рост гап іам їєшинг. Шунда сиз тайёрлаб узатган шарбат Іам арзон бєлади, іам жонга лаззат. Савлат тєкиб шунда эл кєрки ёшлар, Шу эшик олдида йиўила бошлар. Сиз тутган ажойиб неъматдан тотур, Іар ким єз їалбига керагин топур. Барча їулої тутиб, кєз їадайдур жим, Бу даргоідан їуруї їайтмайдур іеч ким. Кулар, кєз ёш тєкар їалби гєдаклар, Томошадан узмас іайрат кєзини. Кимки тутиб олган бєлса єзини, Унга асар їилмас турфа эртаклар. Лекин їадам їєйган іаётга илк бор, Барин англар, їилар ташаккур изіор. Шоир Сен іам менга єшал ёшликни їайтар, Іаётга илк їадам їєйган онимни. Їайтариб бер менга оташин байтлар, Куйларга пайваста жисму жонимни. Оламни чулўаган тонг тумонида Іайрат кєзин очган чоўларим їайтар. Ёшликдай етилган баіор онида Мени гулга кємган боўларим їайтар. Їайтиб бергин менга ёшлигим, у пайт Єзим гадо ва лек кєнглим шоі эди. Мен учун ошу нон – шеър ва іаїиїат, Иліом ила тєїу кєнглим чоў эди. Їайтар менга – іали доно бєлмаган Суронли ул шєху бебошлигим бер. Меіри іам, їаіри іам саріад билмаган Жунун ошиноси – єт ёшлигим бер. Їизиїчи Ёшлик, азиз дєстим, жангларда керак, Душман іамла їилса у берур сабот. Жононлар бєйнингга солса-ю билак, Єзинг кекса бєлсанг – ундан сєр нажот. Ёшлик керак бєлур маррага їадар — Лаізаларни їучиб югурган чоўинг. Май ичиб, шод бєлиб то оппої саіар Суронли даврада єлтирган чоўинг. Ва лекин рубобнинг торин чертмоїїа, Єрганган оіангинг їилмоїїа такрор, Сєз билан дилларни асир этмоїїа. Азизим, аксинча, кексалик даркор. Дерларки, кексалик келгач доимо Болалик їайтармиш, іайрон їоламиз, Аслида іаммамиз єлгунгача то Оламдан ўофилмиз – гєдак боламиз. Директор Бас, етар, сафсата сотмас иш билган, Бекорчи сиз-биздан їанчалик фойда? Ваїт єтказмої нечун такаллуф билан Даріол келишмоїїа имкон бор жойда? Шеърий кайфиятни тек кутган шоир Умр сєнгигача кутиши мумкин. Агар шоир бєлса чинакам олўир, Иліом этагидан тутиши мумкин. Бизга нима керак сизларга аён, Сиздан шинни їилиш – бизлардан їозон. Тезгина киришинг, фурсат кутмайди, Шартта їилинмаса іеч иш битмайди. Кун єтдими тамом їайтмайди у іеч, Иш жиловин тутинг, то бєлмасин кеч. Немис саінасида, кєринг єзингиз, Ким нима хоіласа їилиб ётибди. Сиз іам иш кєрсатинг етса кєзингиз, Їандай асбоб керак тєлиб ётибди. Сизга нур керакми – мана чироїлар, Їанча керак бєлса аяманг, ёїинг. Мана бунда бєрон – бунда чаїмоїлар, Ёнўин керак бєлса бу ёнга боїинг. Бутун коиноту юлдузли олам — Шу кичик саінада бєлмиш жамулжам. Осмон їабатларин баридан єтиб, Бунда тушмої мумкин токи жаіаннам. АРШИ АЪЛОДАГИ ДЕБОЧА Тангри, само їєриїчилари, сєнг Мефистофель. Уч малоика. Рафоил Мусиїий самовот їабатларида4 Азалий йєлидан еларкан шитоб — Гулдурос таратиб фалак їаърида Овоз бермоїдадир жаіонга офтоб. Іайрат нигоіини тикмиш малаклар, Ажабким, куч бермиш белгисиз дунё. Яралиш онидан то бу дам їадар Мангу машаррафдир сунъи Таоло! Жаброил Аїл бовар этмас суръат-ла замин Маівар даврасида чарх ураётир. Зулмат кечасининг їувлаб їадамин, Жаннат нурин сочиб тонг тураётир. Денгизлар хубобдин юзга тєр тортиб, Вазмин їояларни ювар дамодам. Їоя, денгизларни елкага ортиб, Елиб бормоїдадир курраи олам. Микоил Йєлида не кєрса отиб серзарда, Жунун туўёнида кєтариб сурон, Гоіи уммонларда, гоі саіроларда Іукм сурмоїдадир даішатли бєрон. Титрар гулдиракдан гумбази даввор, Шамширин кєтарур ер узра чаїин. Ва лекин, эй Холиї, бул мєъжизакор — Сенинг їудратингга єїиймиз таісин. Учовлон Мусиїий самовот їабатларида Азалий йєлидан еларкан шитоб, Гулдурос таратиб фазо їаърида Овоз бермоїдадир жаіонга офтоб. Мефистофель Малоикалардан, эй Тангрим, яна Сєроїлаб турибсан: «Оламда не гап?» Авваллар мени ёт тутмасдинг. Мана, Іузурингга келдим мен іам шу сабаб. Биласанки, сєзга чечанлигим йєї. Баъзи малаклардай ваъз айтмам їуруї. Агар баландпарвоз нутї сєзлар бєлсам Юмалаб кулардинг, іаттоки сен іам. Гапирмайман, юлдуз, сайёралардан, Сєзлайман ер узра оворалардан. Инсон – коинотда кичкина Худо, Шундай яралган у азал ибтидо. У, балки тузукрої яшарди букун, Сен солмаган бєлсанг кєнглига учїун. Єша учїунни у аїл деб атар, Куни у туфайли іайвондан баттар. Кечир, гарчи унга бердинг башар от, Аммо яшаётир мисли іашарот. Худди чигирткадек хас-чєплар аро Гоі учар, гоі сакрар, гоі тузар наво. Майли эди юрса маконида жим, Іар ишга тумшуўин суїар у, Тангрим! Тангри Арзинг шуми? Яна єша эски гап! Бир ишкал топурсан іар ишдан, ажаб? Рєзи оламдин сен, демак норизо? Мефистофель Тангрим, оламингда иш жуда расво! Шундай уїубатда яшарки одам — Раімим келар унга, іатто менинг іам. Тангри Фаустни танирсан? Мефистофель Табибми? Тангри Їулим. Мефистофель Гапинг тєўри, аммо тоат усулин Бажо этар їулинг ўоят турфа іол, Унинг ўизоси не – тушуниш маіол. У курашни севар – ошадир довон, Йирої манзилларни кєзлар доимо. Истар – юлдузларин узатсин осмон, Ер эса бахш этсин туганмас сафо Ва лекин іар нечук бєлса комрон — Таскин топа олмас у кєнгил асло. Тангри Биламан – мен учун умри меінатда. Демакким, іидоят бєлгай сарвари. Ниіол экар бєлса боўбон албатта — Кєз олдида бєлар гули, самари. Мефистофель Гаровга тайёрман! Ишончим комил, Бу їулингни сендан тортиб оламан. Мен єзим уни бир йєлга соламан, Ваколат бер – менман бу ишга омил. Тангри Майли, синаб кєргин, сенда ихтиёр, У то тирик экан їєлингда сенинг. Изланиш бор ерда адашиш іам бор. Мефистофель Раімат, Тангрим. Єлик зотларда менинг Зарра ишим йєїдир. Улар не даркор? Мени тортар єзга фаїат тирик жон, Юздаги їизиллик, юракдаги їон. Керак эмас менга мурдалар асло, Тирик сичїон керак мушукка, іатто. Тангри Топширурман уни ихтиёрингга, Іар їанча тубанлик бєлса – бошлагин, Кєрайин, їанчалик эргашур сенга, Майли, олиб бориб жарга ташлагин. Сен гаровни сєзсиз бой бердинг, аён, Зулматдан йєл топиб чиїолур инсон. Унга чирої бєлур мен берган идрок. Мефистофель Гаров єйнамоїїа розиман бебок, Лекин аён бєлур єтмай кєп фурсат, Таслим бєлар менга одамзод албат. Кєрарсан, сен шунча ишонган одам Тупроїїа їоришиб бєлади барбод. Бамисоли менинг суюкли холам — Илондек судралиб кечиргай іаёт5. Тангри Єшанда келаїол, тортинма сира, Сен кабилар менга ёт эмас, ишон. Барча иблислару гумроілар ичра Менга яїинроїсан, алдоїчи шайтон. Инсон табиати уйїуга мойил, Сен унга їутїу сол, туртиб тур доим. Атрофида айлан, їєзўат эрта-кеч, Іар замон бедор тут, ором берма іеч. (Малоикаларга) Эй, сиз фаришталар, меіру донишнинг Суюк фарзандлари, сєзим эшитинг. Олам гєзаллиги завї берсин сизга, Кимки юрагида шавї билан яшар — Кимки алам чекар, ёнар, курашар, Ёру іамроі бєлсин юрагингизга. Осмон ёпилади. Малоикалар тарїалишади. Мефистофель (ёлўиз) У сєзлар наїадар сокин, мулойим! Унга єзни яїин тутаман доим. Бу чолнинг ажойиб бир хислати бор, Іатто иблисга іам бермайди озор. ТУН Готик услубда ишланган шифти їуббалик уй. Фауст миктобга їєйилган очиї китобга кєз тикиб, курсида бедор єтиради. Фауст Илоіиёт ила банд бєлдим, Файласуфи хирадманд бєлдим. Илми іуїуї, илми табобат — Барчасини єргандим, фаїат, Фаїат менга бир нарса аён: Нодон эдим, нодонман іамон. Бордир доктор, магистр отим, Єн йилдирки кечар іаётим Шогирдларни алдамої ила, Гоі єнгу гоі терс сабої ила. Таісил кєрар улар бесавоб, Шундан чекар виждоним азоб. Мен-ку авло уламолардан, Табиблардан, фузалолардан. Булар ичра жин урмаган кам, — Мендан-чи, дарс олур жинлар іам. Кимлигимни биламан, аммо — Ўурур ила санамам асло Єзни олам боўибони деб, Аіли одам чароўбони деб. Топганим йєї бойлик ва шуірат, Тотганим йєї іаётда лаззат. Ит чидамас, бу їандай іаёт! Мен жодудан изладим нажот. Токи руілар келсин чорласам, Аён этсин асрорин олам. Токи мен ўєр, жаіолатга банд — Санамайин єзни донишманд. Таніоликда билайин, олам Їай куч ила уйўун эрур, жам. Кєнгил бермай нодон бидъатга, Токи, етай туб іаїиїатга. Ой, сен менга бедор ошино, Тунлар їєниб дарчамга таніо, Мен хат узра чекканда заімат, Єзинг бєлдинг тонггача улфат. Їани энди, эй моіи анвор, Кєрсанг мени бунда сєнгги бор, Улфат бєлсам сенга тоўларда. Чулўаб тонгги мовий туманлар, Фаришталар бирла ўилмонлар — Єйнаб учган кєк єтлоїларда Шабнам кечиб чопсам, унутсам Диїїинафас олимликни іам. Таніоликнинг дарди юракда, Лекин іануз мен шу катакда. Бунда ёлўиз наїшин дарчадур, Тушмас ундан, іатто парча нур. Чангга ботган китоблар билан Тєла бу уй шипга їадар то. Бу кулбада чирої дудидан, Іатто ёруў кундуз іам їаро. Бунда сонсиз сєнгак їалашган, Оламинг шу – шу сенга маскан. Айтгил, яна не учун пайдо Юрагингда бєйла іаяжон? Не асрорким, бу зиндон аро Йиллар єтиб бєлмадинг хазон? Айтгил, нечун кечдинг Тангри ёр — Табиатнинг тирик жонидан? Девор ичра ясадинг девор Аждодларнинг устихонидан? Їоч бу ердан, єтказма дамни! Кет ва іамроі этиб йєлингга Сирлар тєла Нострадамнинг6 Китобини олгин їєлингга. Шунда сенга юлдузли само Аён їилур тириклик розин. Кєнглинг бєлур доўдан мусаффо, Тинглагайсан руілар овозин. Аммо улар белгиси мавіум, Шарі этолмас їуруї тафаккур. Эй сиз, руілар, сизни чорлагум, Жавоб беринг, кєргузинг зуіур. (Китобни очади ва макрокосм белгисини7 кєради) Менга бу сирли хат бахш этиб їудрат Їєзўар юрагимда шодон туйўулар. Бу нечук синоат, бу нечук іикмат, Їайта уйўонадур дилда орзулар. Їай Тангри яратмиш ушбу белгини, Яратмиш мукаммал, расо айламиш. Кєнглим дардларига даво айламиш, Ўуссалар тунидан їутїармиш мени. Борлиї кєз олдимда мисоли суврат, Гєё менинг єзим холиїи їудрат, Гєё илкимдадир жаіоний миръот, Гєё кафтимдадир бутун коинот. Аён бєлмиш менга бу доно іикмат: «Сенинг ёнингдадир руілар дунёси, Эшиги їулф эмас, сен кєрсан фаїат. Сени чємилтирса саіар зиёси, Кєз очсанг, бу дунё мана, маріамат». (Суратни диїїат билан кєздан кечиради) Бу тинимсиз коинот ичра Ажаб, комил тартиб устивор. Мулки борлиї аро їай бурчда Эітиётлик хазинаки бор — Неча минглаб їанотли жондор Навбат ила олтин чємичда Бир-бирига узатадур боз, Гоіи шєнўир, гоі їилур парвоз. Не манзара! Мен учун бирої, Жонсиз сурат – манзара фаїат. Сенинг їутлуў оўушингдан, воі, Яна четда їолдим табиат! Їандої мумкин сенга етишмої, Баіра олмої їучоїларингдан, Сенинг зилол булоїларингдан Тєйиб-тєйиб шимирмої шарбат. (Алам билан янги вараї очади ва ер руіининг белгисини кєради) Менга марўуб ушбу аломат, Замин руіи ошнодир менга. У туфайли шавї ила фаїат Интиламан доим олдинга. Бундай чоўда тайёр бєлурман Іамма учун бахш этмоїїа жон. Куним битган бєлса бенолон Бош кєтариб маўрур єлурман. Бурїиб ётар ої булут, Ой бєлди ниіон. Чирої єчди, тутунга Чулўанди хонам. Силаб єтди їизўиш нур Аста пешонам, Вужудимни титратиб, Солиб іаяжон, У дунёнинг даішатин Этиб намоён, Шипдан бир нафас келди! Эй, руіи олам. Шу ердасан, келаїол, Кел, кел, кел! Тезрої! Юрак ёнар! Борлиўим Сен билан іамдам. Фикрим чувалди, таним Чулўади титрої. Кел, келаїол, майлига Кєрсаму єлсам. (Китобни олиб, сирли дуо айтади. Їизўиш олов ичидан руі пайдо бєлади) Руі Йєїладингми? Фауст(Юз буриб) Бедаво хилїат Руі Дуо билан мени чорладинг, Кєп ёлбординг, кел деб зорладинг. Мана, келдим. Хєш… Фауст Їандай даішат! Руі Кел, кел деди єзи бетоїат, Єзи їилди кєрмоїни орзу. Мен раім этиб, ерга тушдиму «Даішат» дейди соіибкаромат. Їани журъат, эй, олий одам! Туйўуларинг оташи їани? Іа, йєл бєлсин бизга етгани! Ёки мендан тиларсан ёрдам? Сенми єша Фауст, мен билан Маўрур туриб сєйлашолган зот? Келдим, – нечун бир сєз демайсан, Айт, ўуруринг бєлдими барбод? Їєрїув ичра тєлўанурсан лол Аянчли бир чувалчанг мисол. Фауст Йєї, руі! Їєрїїаним йєї! Сєзларинг абас. Мен Фаустман – сендан зарра кам эмас. Руі Мен – іаётнинг уммонидаман, Іаракатлар бєронидаман. Оловга іам сувга іам ёрман, Іамма ерда іамма ваїт борман: Туўилиш, єлиш Нисбатида мен. Доимо єсиш Хизматида мен. Мен – дарёдурман, Мавжман – силсила. Мен – дастгоідурман — Соіир ип ила Замон отли кашта тєрин ер узра ёйиб, Либос тиккум илоіият учун ажойиб. Фауст Эй сен, тирикликнинг бетинч даіоси — Менинг тимсолим! Руі Йєї! Аїлинг зиёси Кашф этган руі фаїат сенга ошино. Мен эмас асло! (Йєїолади) Фауст (аламли) Сен эмасми? Йєїса кимдир, айт? Наіотки мен — Тангрига монанд — Оллоінинг тимсоли, шу гумроіга іам Тенг бєлолмасам? (Эшик таїиллайди) Ана холос! Ўоят бемаіал ташриф! Мен руі висолига бєлганда мушриф, Кайфимни тарїатур бадїової, ўалча, Саёз їироатхон бу муллабачча. Тунги ёпинчиї ва таїя кийган Вагнер чирої кєтариб келади. Фауст нохушлик билан унга їайрилади. Вагнер Кечиринг, сиз юнон фожиасидан Шеър єїиганингиз йєїми мабодо? Журъат їилиб кирдим, муддао – сиздан Шеър єїиш санъатин єрганиш, усто! Воиз олмої бєлса обрє чєїїисин, У актёрга шогирд бєлиб єїисин. Фауст Агар воиз бєлса актёр єзи іам, Бундай зотлар, ахир, эмас бизда кам. Вагнер Биз туну кун уйда їилурмиз меінат, Оламни кєрурмиз байрамда фаїат. Ахир їандай мумкин элни бошїармої, Ибодат аілидан биз ўоят йирої. Фауст Чинакам иїтидор йєї бєлган жойда Пешона теридан їанчалик фойда?! Аїлу заковатда бєлолса устун, Воизу носиінинг имони бутун. Кимки єзи танбал іам зеіни єтмас, Аён іаїиїатдан бир їадам єтмас. Бєлмагач янгилик излашга тоїат, Єзгалар фикрини такрорлар фаїат. Бундайлар гоіида топурлар обрє Баъзи ўофиллару гєдаклар аро. Ва лекин бєлмаса фикр ва туйўу, Юракдан юракка йєл йєїдир асло. Вагнер Аммо катта гапдир овоз, усул іам, Сезаман, тажрибам шу борада кам. Фауст Іалол обрє олиб єрганинг іар ваїт, Маъни денг, берилманг ортиї оіангга. Їуруї сафсатаю ваъз эса фаїат — Жаранглаб тургувчи їалбаки танга. Кєнгилда шавї єти ёнса чинакам. Чиройли сєзларни ахтармас одам. Гар маъни пуч бєлса, їофиялик сєз, Оіангдор жумлаю чиройли маїол Кєнгилни ўаш їилур, бамисоли куз — Хазон япроїларин учирган шамол. Вагнер Ва лекин умримиз їисїадир ўоят, Билим йєли эса узундан узої. Каминангиз іоли іалитдан чатої. Їєрїаман, баттаррої, бєлгай оїибат. Умрининг ярмини берар баъзилар Етиб олмої учун булої бошига. Лекин ярим йєлда кєпи чєзилар Урилиб жонбозлик харсанг тошига. Фауст Їоўоз боса билмас кєнгил ташнасин, Тафаккур мифтоіи китобда эмас. Іаёт асрорига интилган іар кас Єз їалбидан топар сирлар чашмасин. Вагнер Бирої бу оламда энг гєзал ва соз Єтмиш асрларга айламої парвоз. Наїадар завїлидир єрганиб билмої — Їанчалар кетибмиз улардан йирої. Фауст Сизнингча, улар ер, биз эса само. Єтмиш асрларга їєл урманг асло! Ечолмаймиз сирли мозий муірини. Мударрислар айтган замон руіини Уларнинг єз руіи, фикри деб англанг. Бу – єтмиш іаїида эртакдир. Уни — Іаїиїий єтмиш деб айтурлар, аттанг. Баъзилар єтмишни їилганда хаёл, Бир іужра кєринур – тєла чувринди. Баъзиларга эса єтмиш бамисол Їєўирчої єйини бєлиб кєринди. Эмишки, аждодлар бєлмишлар бир чої Бозигар їєлида тирик єйинчої. Вагнер Дунё-чи? Іаёт-чи? Одамзод єсди Билмої учун олам сирин мукаммал. Фауст Билмої єзи нима? Гап шунда, дєстим, Бу жабіада іали кєп нарса ишкал. Олам сирдонига калит топганлар, Їалб уйин очганлар бєлган хору зор. Барчага аёнким, уларни минг бор Гулханга ёїїанлар, бутга їоїїанлар. Гап кєп, аммо етар. Дам олиш даркор. Кеч бєлди. Бугунча баісимиз тамом. Вагнер Менга їолса їани тонггача бедор Бу ажиб суібатни этардим давом. Лекин эрта байрам, фурсат топиб шом — Келарман. Бирмунча саволларим бор. Мен кєп єїийман, кєп биламан, аммо Билгим келар тєлуў ва беистисно. (Чиїади) Фауст (ёлўиз) Єтга, чєїїа урар тентак єзини, Хазина їидирар солмої бєлиб чанг. Дур излаб кєлмакка тикар кєзини, Єзида йєї хурсанд – топса чувалчанг. Бунда мен руі билан їилганда суібат, Мени лол этганда соіир сиймоси У тинчимни бузди. Лек сенга раімат, Дєзахийлар ичра энг паст гадоси! Аїлдан озардим ёлўиз, эітимол Агар эшигимни очмаган бєлсанг. Руі їаршимда эди улкан девмисол, Мен митти одамдай турардим гаранг. Мен Тангри монанди саналган бир зот Єзни илоіий деб билибман чиндан. Ўурур кєр їилибди кєзимни іайіот, Іаддимдан ошибман. Айб єтди мендан. Осмоний санадим єзимни бебок, Авлиёман, дедим, дедим Анал Іаї. Єйладим єзни мен фариштадек пок, Даіолар сингари зєр, іукми мутлаї. Шу ўурур туфайли мен тирик єлдим, Чаїмоїдай бир сєз-ла чилпарчин бєлдим. Шармисор этмакка іаїинг бор мени, — Руі! Келишга мажбур этдиму сени Тутиб туролмадим ва лекин бир дам. Даішатли куч эзди елкамдан шитоб, Дилимни єртади сєнгсиз изтироб. Тубанликка отдинг мени бекарам, — Тубанликким, шу ер – шу хонаи ўам. Энди нима бєлди орзу, ширин хоб, Эзгу хаёлларим айлайми іамдам? Рост, іаёт заімати їийнамас бизни, — Єзимиз тєсамиз єз йєлимизни. Їорин деб єтурмиз фоний дунёдан, Юрак ташналиги бизга бегона. Юксак маїсадларни кєзлаган одам Бизларда саналур далли девона. Энг гєзал, мусаффо, сирли туйўулар Іаёт гирдобида янчилар, єлар. Гоі иліом забт этса кєнгиллар кунжин, Учурмиз чулўаниб мовий туманга. Лекин елкамизга осилган хуржун Даріол олиб тушар бизни тубанга. Сафсата виждонга пєшида бєлар, Єзимиз танбалмиз, бєшангмиз хароб. Шафїат, номус деймиз, аслида булар Ожизлик юзига тортилган ниїоб Турфа хил сабабу узр ягона Кєнгилни алдамої учун баіона. Бола-чаїа деймиз, уй-жой ва хотин… Гоі єтдан їєрїамиз, гоіида сувдан. Йєї, булар ожизлик солган їєрїувдан, Зоіир іадик эса тубанлик ботин. Менми худованд? Йєї, кимлигим аён, Мен коинот аро кєр бир чувалчанг — Маікумман судралмої ва ютмоїда чанг, Оёїлар остида бєлмоїїа їурбон. Іа, умрим кечмоїда босиб чанг, моўор, Чор атрофим китоб, єзим тутїунда. Эски-туски тєла сандиїлар бунда, Барчаси ўубордир, барчаси ўубор. Топурманми бунда нима изласам? Іа, минглаб китобдан топдим бир маъно: Доимо азобда яшаган одам, Бахт эса іамиша бєлган истисно. Эй сен, бош сєнгаги, тиржайиб іамон Мени масхаралаб турибсанми, айт? Ё сенинг эганг іам мендек бир замон Шодлик, бахт їидириб топганми кулфат? Эй сиз, баўри чизиї, турфа шишалар — Кимё ашёлари, кулмоїдасиз жим. Мен сизни калит деб билдим муїаррар, Лек табиат їулфин оча билмадим. Табиат єз сирин ганжина тахлит Тилсим їопїаси-ла айламиш ниіон. Очиб бера олмас іеч їандай калит, Бузиб кира олмас іеч бир палахмон. Эй, мен їєл урмаган синиї сополлар, Кимиё соіиби їолдирган бисот, Эй сиз їай замонлар, їайси бир хаттот Кєчирган їоўозлар – не іасби іоллар, Шунча йил сизларга їилгунча тоїат, Бєлмасмиди бир йєл айласам барбод? Мерос саїламоїїа лойиїдир фаїат Єзи іам бир мерос їолдиргувчи зот! Матоі йиўар фаїат бечора хасис, Іар янги лаізанинг меваси лазиз. Ажабо, не учун бу сирли шиша Оіанрабо янглиў тортар кєзимни? Мен нигоі ташласам унга іамиша Ойдин єрмон аро сездим єзимни. Сени олїишлайман, эй їутлуў шарбат. Кєнглим топинади сен томон фаїат, Инсон яратолган энг буюк неъмат! Сенда мангуликнинг ширин уйїуси, Сендадир єлимнинг энг зєр оўуси. Кел, ижодкорингга бер букун нажот! Сенга боїар бєлсам дардим таўофил, Сени їєлга олсам таскин топар дил. Тинадур исёнкор юрак їутїуси. Мени оўушига чорлар йироїлар, Чорлар янги кунлар, янги їирўоїлар, Чексиз уммонларнинг нурли кєзгуси. Ана, учиб келди єтли арўумої, Унинг їанотида учмої истайман. Белгисиз бу олам, сирли бу равої Баўрига отилмої: їучмої истайман. Э воі, наіотки мен – хасдек тубан зот Тангри даргоіига восил бєлолсам! Іа, ер їуёшидан юз бур, эй одам, Бир йєл іаётингни эта їєй барбод! Одамзод аїлига даішат солгувчи Єшал дарбозани їилгину яксон, Тангрилар олдида инсоннинг куни Зарра кам эмасдир, этгил намоён. Майли, гирдибоду даішат остона Ривояти ила соларої їєрїув Хаёлот яратган турфа афсона Тамуў алангасин ёїса іам мангу, Єшал остонадан дадил їєй їадам, Майли, іатто сени їучса іам адам. Кел, эй аждодлардан їолган майкоса, Кєіна ўилофингни тарк айлаю чиї. Сени унутгандим. Бир замон роса Боболар базми жилвагар, ёниї — Олмос їирраларинг кєргузиб, їадаі, Неча мажлисларни їилдинг муфаррах. Сени їєлга олиб айтдилар алёр, Іамду сано єїиб базм аіли сенга, Оппої симирдилар такрор ва такрор. Єшал шод кунларни эслатдинг менга. Ва лекин мен алёр айтолмам энди, Чунки лаб очмоїїа бєлмагай фурсат. Неча йил їуюлди їорайди, тинди Мен єзим яратган бу сирли шарбат. Уни сипїорурман мен єзим букун Келажак, їуёшли янги тонг учун. (Їадаіни кєтаради) Шу пайт їєнўирої ва ялпи їєшиї овози келади. Малаклар їєшиўи Тирилди Исо! Бандалар озод, Гуноілар барбод, Эй мулки обод, Сенга салламно. Фауст Илоіий бу овоз лабимдан Тортиб олди єлим шарбатин. Хабар їилди їєнўирої бу дам Элга їутлуў айём соатин. Худди шундай, дафн тунида Малакларнинг їєшиї унида Олам уїди іадис іикматин. Аёллар їєшиўи Мушк ила айлаб Муаттар бєйлик, Уни авайлаб Тобутга їєйдик. Кафанда эди Исонинг тани. У йєї-ку энди, Їани у, їани? Малаклар їєшиўи Тирилди Исо! Ким даіри Жаббор — Жабрига тайёр, Доим умидвор, Унга салламно! Самовий садолар, илоіий куйлар, Нечун янградингиз менинг хонамда? Сизнинг масканингиз єзга оламда, Бунда имон найлар, диёнат найлар? Мєъжиза имоннинг суюк фарзанди, Мени фазоларга учира билмас, Лек осмондан келган ул илоіий сас Мени яна бошдин айламиш банди. Іаётга їайтармиш кєнглимни яна — Мисоли бир замон осуда ва тинч Шанба оїшомида гєдак пешона — Узра їєйган каби самовий єпич. Болалик кунларим ёдимда іамон, Кєнўирої садосин тинглаб ногиіон, Лабларимдан учган ибодат сєзи. Эітирос чорларди далалар томон. Іаяжон їєйнида ёш тєкиб кєзим — Менга юз очарди янги бир жаіон. Уйўонди ёдимда ёшлик ва баіор, Уйўонди шавї тєла саодат, виїор. Єшал илк хотира тутди їєлимдан — Бир йєл халос їилди мени єлимдан. Ерга олиб тушди їайта тафаккур, Яна кєзларимда ашким шашїатор. Илоіий садолар, янгрангиз такрор, Шу лутфингиз іаїи сизга ташаккур. Талабалар їєшиўи       Єлим тонг їолди, Тарк бєлди тобут. Кєкка юксалди Ул мушриф, собит. Элни їондирди Соіир зиёга. Бизни їолдирди Фоний дунёга. Даіри дун аро Эл ўам ичра боз. Кєнлимиз аммо Сен бирла, устоз! Малаклар їєшиўи       Єлимни енгди Масиіи акрам. Парчаланг энди Кишанни сиз іам. Кимки даір аро Унга доимо Єїиб іамд-сано, Собит ишїда іам, Ким билса їонун. Бир парча нонин Дєст ошинонинг Кєрмоўин баіам, Ким кезиб жаіон, Єз сидїин аён Этса іар замон, Исодур іамдам. ШАІАР ДАРВОЗАСИ ЁНИДА Одамлар тєда-тєда бєлиб, шаіар ташїарисига сайрга чиїишмоїда. Бир неча шогирдлар Жєралар, їаёїїа? Бошїалари Овга – єрмонга. Сизларга йєл бєлсин? Биринчилари Биз – тегирмонга! Шогирдларнинг бири Жуда ажойиб жой! Кайфлар бєлур чоў! Иккинчиси У ер кєп бемаъни. Йєли іам узої. Иккинчи тєдадан бири Сен-чи? Єрмонгами ё тегирмонга? Учинчи шогирд Бари бир. Кєпчилик юрган томонга. Тєртинчиси Яхшиси Бургдорфга борайлик бизлар, Топилар зєр пиво іам жонон їизлар. Болалар іам биз боп, чиїарамиз жанг. Бешинчиси Гапингдан маълумки, сен олифтанинг Калтакни соўинган кєринар танинг. Мени їєй, кетабер єзинг хоіласанг. Хизматкор їиз Йєї, мен ундан кєра уйга кетаман. Бошїа хизматкор їиз Балки теракзорнинг орїасида ул. Биринчиси Мен у ерга бекор бориб нетаман, У йигит сен билан гаплашар нуїул. Яхшими сиз икков раїс тушган чоўда Аімоїдай тиржайиб турсам бу ёўда. Иккинчиси Менимча бир єзи келмаса керак, Бирга келар анов сочи жингалак. Толиб Ана, їєлтиїлашиб келар икки їиз, Иккисин иккимиз бєлиб оламиз. Бангу бода бєлса ва гєзал жонон, Биз їайтган эмасмиз, дєстим, іеч їачон. Шаіарлик їиз Эси борми, анов иккита толиб — Єзларини элга їилар тасїара. Биздек хонимчалар бу ёїда їолиб, Чєрилар кетидан чопишар, їара. Иккинчи толиб Іей, тєхта, биродар, мана бу ёїда (Биринчисига) Иккита ажойиб хоним келмоїда. Уларнинг бириси менга сал таниш, Шу ёїїа борайлик оўайничалиш. Танишиб оламиз їадрдон бєлиб, Кейин сайр этамиз тєртовлон бєлиб. Биринчи толиб Їєй, ошна єлгудек таманно улар, Хизматкор їизлар-ку єзимизга мос. Шанбада супурги ушлаган їєллар Їучар якшанба кун оловли, іассос. Шаіарлик Янги бургомистр – бу янги їайўу, Кундан-кун тумшуўин кєтармоїда у, Заррача наф кєрмас ундан халойиї, Буйруї чиїаришни билади фаїат. Кундан-кун камайиб элга маріамат, Кєпайиб бормоїда кундан-кун солиї. Гадо (куйлайди) Бормоїдасиз сафога, Мард йигит, шєх санамлар! Оч юпун бир гадога Шафїат їилинг, одамлар. Байрамидир Худонинг, Хайр їилинг іаї учун, Унга байрам єша кун. Иккинчи шаіарлик Шундай байрам куни бир сєлим боўда Їиттаккина отиб, сєзлашсанг икков — Олис турк элида їонли жангоіда Їилич чопишганин икки улкан ёв. Їандай соз дарчадан їуёш ботганда Кемалар сайр этган дарёга боїиш. Сєнг иссиї єринга кириб ётганда Сокин кечаларга єїимої олїиш. Учинчи шаіарлик Менинг іам фикрим шу. Майлига дунё Єз аіли їонига олуда бєлсин. Борлиї остин-устин бєлсину, аммо… Аммо менинг уйим осуда бєлсин. Кампир (шаіарлик їизларга) Эй гулдай безанган дєндиїча їизлар, Нега мен кампирга їарамайсизлар? Ахир мен биламан юрагингизни, Мен бажо їиламан тилагингизни. Биринчи їиз Агата! Кампирдан нари юр бир оз, У баўоят айёр, доўули жуда. Лекин єша кампир у кун кєзгуда Бєлажак їайлиўим кєрсатгани рост. Иккинчи їиз Менга іам кєрсатган: їайлиўим їєлга Єткир їилич тутган саллотмиш ботир Іар кун эрталабдан їарайман йєлга, Лекин менинг ёрим кєринмаётир. Саллотлар Тубсиз чоілару Баланд деворлар, Кєзлари оіу Сулув дилдорлар Биз іужум їилсак Беролмас бардош! Ортиї не керак Сенга, эй йєлдош! Бурўу овози Чорлайди жангга, Їизларнинг сози, Таннози – менга. Янгра эй бурўу, Таслим бєлурлар Истеікомлару Энг гєзал іурлар. Мукофот учун Жанг їилар саллот, Мард саллот учун Шу зєр мукофот. Фауст билан Вагнер Фауст Мана, ирмоїларни кєклам сабоси Музлик исканжадан этмоїда озод. Баіор їуёшининг жонбахш зиёси Аёз салтанатин їилди-ю барбод — Їиш ўор-єнгурларда саїлаб жонини, Єтлоїларга сочар їор бєронини. Лекин тонг саіардан уйўониб їуёш Їиш изин супурар мисоли фаррош. Баіор ёзса іамки зумрад гиламлар, Іали дала кєкси чечакларга танг. Гул йєўу гуллардек яшнабди башанг Байрам либосини кийган одамлар. Шу юксак їоядан шаіарга їара, Наїадар улуўвор, ажиб манзара! Шаіар дарбозаси букун кенг очиї, Диїїинафас уйдан чиїиб халойиї — Зарра їиш ўубори їолмай кєнгилда, Кєм-кєк далаларда їилурлар сафо. Тангримиз тирилган бу їутлуў кунда Уларнинг єзи іам тирилмиш гєё. Улар халос бєлиб чиїдилар букун Хароб кулбалардан, ертєлалардан. Бегим кун барчаси дастгоіда тутїун, Байрамда чиїурлар бу тор шаіардан. Бадїової черковнинг їоронўу кунжи Фаїат бу кун этмиш уларни озод, Чопїир ирмоїлардан бунёд бєлгувчи Аніорлардай оїар халї жєшїин ва шод. Дарёга ошиїар ана халойиї, Їирўоїда іам жой йєї їєйгали їадам. Іов сєнгги їайиїда одамлар тєлиї, Жуда зєр келибди эшкакчига іам. Іов ана адирда шаіарлик ёшлар Башангликда єтар бири биридан. Деіїонлар іам чиїиб тор єнгиридан Байрамда бир яйраб раїс этабошлар. Мен шулар ичида бєлурман шодмон, Шу ерда сезаман єзимни инсон. Вагнер Мен учун сиз билан сайр этмої таніо Іам фойда келтирур, іам катта шараф. Оддий халойиїдан єзимни, аммо Олиб юраман мен, доктор, бир тараф. Чунки їандай йиўин їилмасин деіїон, Охири бєлади жанжал, тєполон. Улар тузган єйин, чалган сибизўа Тамом бегонадир сиз билан бизга. Деіїонлар (Арўувон тагида раїс этадилар) Їизлар билан раїс этмої учун Чєпон чиїди ясаниб у кун, Камзулига гул таїиб кєркам. Арўувонлар остида ул кеч Раїс їизирди бир зум тинмай іеч, Тинмас эди ўижжакчилар іам. Єзни урди тєдага чєпон, Туртинди бир їизга ногиіон — Кєрса, жонон – кєзлари оіу. Лекин унга деди жонон їиз: «Кєзингизга їараб юрсангиз — Бєлмайдими, нима їилиї бу?» Олам недир чєпон унутди, Жонон їизнинг белидан тутди, Раїсга тортди чарх уриб чунон. Їиз белига ботди билаги, Іилпиради жонон кєйлаги. Іансирар киз, іансирар чєпон. Їиз ёлборар: «Їєйиб юбор!» деб, «Їилма менга севги изіор,– деб,— Алдоїчисиз іаммангиз, аён!» Лекин йигит шавїи ортади, Авлої ерга їизни тортади… Ўижжак куйлар олисда іамон. Чол Рухсат беринг, доктор, халїнинг номидан Сизга чексиз іурмат їилайин изіор. Шундай юксак шону илмингиз билан Халї ичра кезишдан їилмадингиз ор, Биз іаммамиз сизни їилурмиз тавоф. Мана бу їадаіда лиммо-лим шароб, Єтинчимиз – шуни їилгайсиз їабул, Неча томчи бєлса ушбу їадаіда, Шунча йил оламда яшанг фараіда. Фауст Тилагингиз учун минг марта раімат, Сизлар іам шунча йил бєлинг саломат. Халї уларни їуршайди. Чол Устоз, ёдимиздан чиїмайди асло Сиз бунда жон фидо їилган у кунлар. Хароб юртимизга келганда вабо, Іар ёїни їучганда фарёдли унлар. Вабо гєшасидан іакимлар їочиб Єликлар кєчада їолганда, іайіот, — Раіматли отангиз жонидан кечиб, Олиб келган эди бизларга нажот, Ёшгина йигитча эдингиз у пайт, Бунда келардингиз дорулар олиб. Касаллар олдида тун бєйи їолиб, Яна їайтардингиз соўу саломат. Хасталарга мушфиї бєлдингиз доим, Шу сабаб асради сизни Худойим. Іамма Хасталикни кєрманг мутлаїо, Соўу омон бєлинг доимо. Фауст Не учун сиз таъзим їилурсиз менга? Бош эгинг шафїатни ато этганга. (Вагнер билан нари кетади) Вагнер Їандай їадри улуў илму іикматнинг, Бунда сизни ўоят їилурлар эъзоз! Тангри берган шуур іамда меінатнинг Эзгу самарини кєрмої їандай соз! Сиз келдингиз гєё зулмат ичра нур, Сиз келдингиз тєлди дилларга сурур. Шодликдан їалпоїлар учди осмонга. Ёшлар раїсдан тєхтаб боїар сиз ёнга. Їаранг їандай іурмат, їандай эътибор! Сизга йєл беришар саф чекиб їатор. Дам єтмай саждага эгилур бошлар, Халї Тангри деб сизга сиўина бошлар. Фауст Анов ён баўирга чиїайлик-чи, юр, Бунда мен бир пайтлар сокинликда жим Паришон їояда єлтирар эдим, Рєзадан тан ориї, кєнгил беіузур… Тангрига сиўинар эдим дилимдан, Даішатли вабодан этгин деб халос. Ёлборардим – їутїар юртни єлимдан! Наїадар зєр эди кєнглимда ихлос! Їарагин кулгули ушбу іолимга; Букун биз іаммадан азиз кишимиз, Хижолат бєлурман тушса ёдимга Отам билан бунда їилган ишимиз. Ажойиб бир феъллик зот эди отам, Табиат илмига борлиўи-ла банд. Турфа услуб ила тадїиї этса іам — Умри кечди іалол, шул ишга пайванд. Унинг эътиїоди эди алкимё, Минг хил суюїликлар – минг хил кольбада. Сафдошлари билан бир тор кулбада Уймалашар эди саіаргача то. «Нилуфар» дердилар кумушнинг отин, «Арслон» аталарди у тилда олтин. Уларнинг «фарзанди мукаммали»га Ном берилмиш эди «гєзал малика». У жило берарди сирли зиёда, Билардилар уни шифо деб, іайіот Омон їолмас эди ёруў дунёда Бу турфа дорудан нєш этган іар зот. Уни ичардилар сезмайин хатар, Єлганга боисдур паноіи олам… Шундай їилиб менинг раіматли отам Элга їирон солди вабодан баттар. Не дейин энди бу іамд-саноларга, Бунда їанча-їанча бегуноіларга Мен єз їєлим билан берганман заіар. Вангнер Їєйинг устоз, єзни койимої нега, Аксинча шу билан єрнаксиз азал. Сиз іар ваїт оталар тажрибасига Юксак эітиром-ла їилдингиз амал. Отанинг маслаги фарзандлар учун Іар нарсадан їутлуў бєлмоўи керак. Ахир єўлингиз іам улўайиб бир кун Сизнинг йєлингизни тутади бешак. Фауст Ул инсон бахтликим, бу зулмат аро Іидоят йєлини излар дамо-дам. Аён нарсалардан фойда йєї асло, Сирлар дунёсига интилар одам. Бас энди – гєзаллик, шодликдан їочиб Нечун шундай оїшом чекмої изтироб? Дарагин, кенгликка заррин нур сочиб, Уфїлар ортига чєкмоїда офтоб. Бу юртни тарк этиб шамси коинот, Йирої, єлкаларга їєймоїда їадам. Не учун, не учун йєї менда їанот? Їуёшнинг кетидан їувлашиб учсам, Алвон шуълаларга чємиб борлиўим, Юксак тоўлар узра этсаму парвоз, Іам соф ирмоїларга бєлолсам іамроз, Іис этсам їуш янглиў бахтиёрлигим. Їани насиб бєлса менга іам їанот! Энг юксак чєїїини бориб їучардим. Кєргизиб камоли їудрату сабот Чексиз уммонлардан ошиб учардим. Шуъла дастурхонин йиўиштириб кун Беркинмої бєлганда тоўлар ортига, Оїшом бєлганида уфї лолагун Мен їамчи босардим ўайрат отига. Ул сєнгги шуълага етиб олардим, Їуёш этагидан тутиб олардим. Учардим, бошимда нилигун осмон, Олдинда ёруў кун, ортда їаро тун — Остимда поёнсиз ложувард уммон… Нечун їанотим йєї, нечун йєї, нечун? Кєнгил парвоз истаб талпинади, бу — Барча одамзодга їадрдон туйўу. Баўрини очганда беўубор само, Їайлардадир тєрўай їилганда наво, Тиниї куз фаслида дилрабо саіар — Арўимчої солганда кєкда турналар, Бургут їанот їоїмай кезганда фалак, Кєкка учмої истаб талпинар юрак. Вагнер Менинг іам сиз каби орзуларим мєл, Аммо менда йєїдир бу янглиў іавас. Дилимни банд этар на єрмон, на кєл — Їуш бєлиб учмої іам муродим эмас. Кєнглим тилагидир хаёл парвози, Юрагим дардига китобдир маліам. Китоб єйларимнинг ёлўиз іамрози, Унга ошинодир кечаларим іам. Їувончдан фалакда учарман агар Їєлга тушиб їолса нодир бир асар. Фауст Сенга фаїатгина битта тилак ёр, Тамом бегонадир єзга бир дунё. Менинг кєксимда-чи, икки юрак бор, Иккиси бир-бирин тан олмас асло. Бири она ернинг меірига тєлуў, Вужудимни їилур тупроїїа пайванд. Бирининг оташи їуёшдан улуў, Парвоз этмої бєлур юлдуздан баланд. Їани энди фаїат хаёлда эмас, Чиндан маъмур этса таїдирим мани. Кєкда учолсайдим мен іам бир нафас, Єзга бир оламни кєрсайдим, їани. Їани, бєлса менда сеірли бир тєн, Кийсаму юксалсам йирої ва йирої. Жулдур бєлганда іам у тєн мен учун Шоілар либосидан эди авлорої. Вагнер Самовий руіларни їєзўатманг фаїат, Чорлашни, іаттоки їилмангиз хаёл. Улар одамзодга ёв эрур їаттол, Ер узра сочурлар єлим, фалокат. Гоі улар шимолдан совуї ел бєлиб, Єїдек тешиб єтар баданларимиз. Гоіида Жанубдан гармсел бєлиб, Хазон этар боўу чаманларимиз. Гоіида Машриїдан келгувчи сабо — Дард олиб келадир, дардки бедаво. Гоі келур Маўрибдан булутлар гала, Їуяр бошимиздан даішатли жала. Зулмат руіларига ишонманг асло, Гарчи кєринса-да, фаришта бєлиб, Жилва їилсалар-да нурланиб, кулиб, Улар келтирурлар єлим ва бало. Хєш, энди кетайлик. Тушди салїин іам, Туман кєрпасига бурканди олам. Уйда єлтирмої соз бундай паллада. Дарвоїе, шу тобда нимага бундої Тикилиб їолдингиз, азизим, узої? Фауст Кєрдингми, бир лайча чопар далада? Вагнер Кєрдим. Нима бєпти, оддий бир кучук. Фауст Диїїат їил, нима ул, айланур нечук? Вагнер У – адашган лайча, одатий нарса, Эгасини излаб юрибди, аён. Фауст Борган сари торрої айлана ясаб, Яїинлашиб келар, їара, биз томон. Мени алдамаса агарда кєзим, Кєринмоїда ундан їолган єтли из. Вагнер Ахир, їаршимизда лайчанинг єзи, Чиндан алдамоїда, балки кєзингиз. Фауст Іамон теграмизда юрибди кезиб, Їарагин, жодули кєзлари бизда. Вагнер Йєї, у їєрїїанидан думини їисиб Кетолмай айланур атрофимизда. Фауст Айлана їисїарар. Келди! Тєхта, бас! Вагнер У оддий лайча-ку, шарпа, руі эмас. Ана, акиллади, ана, ётибди. Ит итлигин аён їилаётибди. Фауст Тєхта! Їєрїма, кучук! Бери кел дарров! Вагнер Ажойиб ит экан, олов-а, олов! Їулоўин динг їилиб їараб туради, Тєхтасак тєхтайди, юрсак юради. Єргатилган ит бу – їаранг, єлтирар, Бирор нарса ташланг, даріол келтирар. Фауст Мєъжиза йєї бунда, фикринг іаїиїат. Оддий лайча экан, машї кєрган фаїат. Вагнер Олимга іам эрмак учун іарнечук Керак єргатилган шундай бир кучук. У талабалардан дарс олган чоўи, Кєриниб турибди улар сабоўи. Шаіар дарвозасига кирурлар. ФАУСТНИНГ ИШХОНАСИ Фауст ит билан кириб келади. Фауст Туман ичра чулўаниб ётган Далаларни тарк этдим, мана. Кєксим аро тєлўаниб ётган Іислар їалїиб чиїмоїда яна: Ором топди кєнгил туўёни, Таскин берди илоіий сеір. Юрагимда яна уйўонди Тангри ила инсонга меір. Іей, ит, кєп югурма, жим бєл бир нафас, Іадеб остонани искамої нечун? Їани, бурчакка кир, тек ёт, энди бас, Мана ёстиї, ухла, ташїарида тун. Сакраб-чопиб роса єйнадинг, етар, Бу ер дала эмас, кєп бєлма нодон. Иззатингни билгин, шєхсан бунчалар? Ахир сен бу кеча уйимда меімон. Борлиї узра чєкмиш зулумот, Ёритмоїда кулбамни зиё. Ишхонамнинг єзимас фаїат, Юрагим іам ёришар гєё. Вужудимга тафаккур эга, Яна ортур кєнгил ташнаси. Яна мени тортар єзига Тирикликнинг зилол чашмаси. Іей ит, бас їил итлик ашуласини, Бєлди, кєп ўингшима, билиб ёт жойинг. Мени асир этган иліом сасини Бєўмоїдадир сенинг хунук хиргойинг. Сен-ку ит, одамзод феъли ўалати — Іаргиз чин донишдан кулмоїїа тайёр. Єзидан баландга іуриш одати Ажабо, наіотки итларда іам бор? Воі, тарк этди яна иштиёї, Яна іоким сєник кайфият. Борлиўимни эгаллар іар чоў Иліомдан сєнг шундай сукунат. Шундай экан іамиша аівол: Гоі парвозда, гоі афтодаіол. Лекин бордир бу дардга маліам — Адашганнинг ёруў юлдузи, Бу – илоіий каромат сєзи — Янги Таълим ичра бєлмиш жам. Їаршимдадир мана ул єзи — Їудрати зєр бу замонда іам. Банд айлади мени каромат, Энди їилиб сабру їаноат — Бул китобда бєлса іар нима, Немисчага їилай таржима. (Таржима їилиш учун китобни очади) «Дастлаб Калом бєлган». Илк сатрданої Мени лол этди-ку мураккаб жумбої, Нима бєлди экан бунинг маъноси? Наіот сєз оламнинг бєлса асоси? «Дастлаб Идрок бєлган». Таржима мана. Матне маъносига шу сєз яїинрої, Лекин єйлаш керак. Бисмиллоданої Ишни расво їилиб їєймайлик яна. Йєї идрок борлиїнинг замири эмас, «Дастлаб Їудрат бєлган». Їолгани абас. Яна юрагимга иштибоі солдим. Яна іайронликка учрадим їолдим. Йєї, їудрат іам эмас, їилибман хато, «Дастлаб Амал бєлган». Шу асли маъно. Іайдалишни истайсан наіот? Ўингшима, жим ёт. Бєлай десанг мен билан іамдам, Їутурма, ошнам. Бу аіволда ишлаш мумкинмас. Вовуллама, бас. Илож йєїми – іал їилмої керак: Ортиїчамиз биттамиз, демак. Кетмої керак сенга ё менга, Мана, эшик, їани, маріамат! Воі, ажабо, бу нечук іолат! Єнгимми бу, тушимми экан? Ит тобора бєлмоїда улкан. Єсаётир эну бєйига Єсаётир шипга їадар то. Їандай махлуї кирди уйимга, Йєї, бу итмас, бегемот гєё. Єт чаїнаган кєзлари даішат, Іа, англадим, бу албатта жин! Менга мадад бермоўи мумкин «Сулаймоннинг мифтоіи»8 фаїат. Жинлар (Ташїарида) Бир дєстимиз тутїунда — Йєл йєї ичкари. Лек ёрдамга шай бунда Жинларнинг бари. Айланиб учмої керак. Гоі паст, гоі баланд. Бизлар іаракат їилсак, У бєлмагай банд. Їани берайлик ёрдам — Биздан умидвор. Ёрдам їилганди у іам Бизга неча бор. Фауст Даф їилганда махлуї, мададкор — Мифтоі аро тєртта дуо бор: — Саламандра, ён, Ундина, мавж ур. Сильф – сочил іар ён, Кобальд – ишлаб тур. Кимга бу дуо Бєлмаса ошно, Ким сеір кучин Єз нафи учун Билмаса агар, У не афсунгар? Єзни єтга ёї, Саламандра, Жилўаларга ої. Ундина, Юлдуз бєлиб бої, Сильфида, Уйга їарашмої — Сенга, Инкубус, Бекалар муштої Сенга, Инкубус. Йєї! Бу тєрт унсурнинг бирортаси іам Бу махлуїда эмас мужассам. Ана у ётибди бемалол, Бу не іол! Агар Мен айтган дуолар їилмаса асар, Булардан іам зєррої бир дуо керак. Їаршимда – жаіаннам їувўиндисидур. Шошмай тур! Мана бу муїаддас белгига бир бої, Сендек гумроіларга солгай у титрої. Ана, белги уни даішатга солди, Їєрїувдан їалтираб іурпайиб їолди. Эй даішат бало, Іурпайдинг нечун? Англадингми ё Яратилмаган, Іеч ким билмаган, Іаммамиз учун Эрк ато їилган Іамда биз учун Бутга тортилган Тангрининг кучин? Бурчакка їисилиб, Не даішатки бул — Худди филдай бєлиб Єсаётир ул. Чулўамоїда тутун Еру самони, Тєлдиргудек бутун Борлиї дунёни. Эй сен дєзахий руі, Буюрдим сенга: Жим ёт, руіи макруі, Тобе бєл менга! Єїишимни кутма Уч карра дуо. Менда бор, унутма, Оташи Худо. Йєїотурман беиз, Етгай иїтидор. Тутун тарїалиб, печка орїасидан дарвиш кийимида Мефистофель чиїади. Мефистофель Дєї нечун? Їулингиз хизматга тайёр. Фауст Ажабо, кулгулик сир бєлди ошкор, Ит бєлиб кєринган дарвиш экан-да? Мефистофель Этай, улуў олим, іурматим изіор, Роса їийнадингиз сиз мени бандда. Фауст Исминг нима? Мефистофель Нечун бу майда сєрої? Сєз сен учун ахир іеч нарса эмас. Сенга фаїатгина амал муїаддас, Бас, не керак сенга исмимни билмої? Фауст Іар амалнинг єзга номи бор, аммо, Англаб олмої учун сенинг зотингни Билмої кифоядир фаїат отингни. Жинмисан, шайтонми, иблисмисан ё? Кимсан, айт! Мефистофель Мен іаргиз ёмонлик тилаб — Яхшилик їилгувчи кучнинг бир їисми. Фауст Оддийрої їилиб айт – нимадур бу гап? Мефистофель Мен инкор руіиман, инкор їилишни Касб їилиб олганман – коинот абас, Тангри не яратмиш бари керакмас, Барини йєїотмої истагим-сєзим Хуллас, сиз ёмонлик дея атаган — Бузиш беомонлик дея атаган Куч – менинг єзим. Фауст Сен їисмман дединг, сєйла не учун? Ахир рєпарамда турибсан бутун. Мефистофель Мен іаїиїат сєзин айтдим камтарин, Манманлик – бу ўофил одамзодга хос. Бутун деб биларлар улар єзларин, Мен эсам, їисмнинг їисмиман, холос. Іа, мен бир бєлакман. Нимадир бутун? Бу – тун. Бир замонлар борлиїни бутун — Чулўаб олган зулмат! У яратди нур, Нур энди зулумот билан курашур. Туїїан онасини енгмої бєлар у, Аммо ниятига етолмас ёўду. Жисмлар сиртидир унинг макони, Жисмлар – жисмидир унинг ва жони! Ваїт келиб оламдан йєїолса жисм, Борлиїда їолмагай нур деган исм. Фауст Мана, энди менга кимлигинг маълум. Йєїота олмагач оламни буткул — Майда нарсаларга їилурсан іужум. Мефистофель Рост айтсам, бу иш іам наїадар мушкул. Поён билмас Йєїлик олами аро Кичкина заррадир бу Борлиї дунё. Уни йєїотмоїїа уринмай неча. Іануз устивордир, кор їилмас пича. Унга юбордим: мен чаїмоўу бєрон, Даішатли зилзила, ёнўину тєфон. Аммо асар їилмас коинот учун, Уммонлар жойида, їуруїлик бутун. Парранда, іайвонот, бари одамзод, Їанча їирон солмай, бєлмади барбод. Уларнинг одати – насл їолдирмої, Шу боис тириклик бєлмайди тамом. Таўин іам бєлмайди тоїатларим тої, Таўин іам касбимни їилурман давом. Їаён боїма: ерда, сувда, іавода Іаёт куртаклари мангу намоён. Яхшики олов бор экан дунёда, Йєїса їолмас эди мен учун макон. Фауст Їара-я турфа бу тутган йєлингни, Демак, оламда не курашар, яшар, Іашарот, парранда, жондору башар… Барига кєтардинг машъум їєлингни. Эй зулмат фарзанди, єзингга бєлак — Дурустрої касбу кор танлашинг керак! Мефистофель Єйлаб кєриш мумкин. Бу іаїда, бирої Бафуржа гаплашсак бєлур кейинрої. Менга ижозат бер энди кетмоїїа. Фауст Нима кераги бор сенга рухсатнинг? Кета бер майлига истаган ёїїа, Келиб тур гоіида бєлса фурсатинг. Хєп, хайр. Маріамат, бу ёїда эшик, Мана дарча, мєри. Бор туйнук тешик Сенинг хизматингда. Бора бер, рухсат. Мефистофель Бу ердан чиїмоўим мушкулдир фаїат. Анов остонага чизилган тасвир Їилаётир чиїмої йєлин муаммо. Фауст Бу пентаграмма*. Уйга сен, аммо Остонадан єтиб кирдинг-ку ахир. Мефистофель Шаклни нотєўри чизгансиз андак, Икки ён чєзилиб иккита бурчак Єртадан киришга йєл їолган, їаранг. Фауст Сени асир їилди тасодиф, демак, Їєлимда тутїунсан, іолинг, демак, танг. Бундої омадни ким їилибди хаёл? Мефистофель Ит єтмоўи мумкин сакраб бемалол Ва лекин шайтоннинг йєриўи бєлак: Їаршимда белги бор – менга берк йєлак. Фауст Мана, дераза бор – кетавер. Мефистофель Бирої — їайдан кирган бєлса шу ердан чиїмої — Жину шайтонларга азалий їонун, Уни буза олмас іеч їандай малъун. Фауст Демак, дєзахнинг іам їонунлари бор, Буни билиб їєймої албатта даркор. Мумкиндир сен билан шартнома тузмак. Мефистофель Бизда асло бєлмас аідини бузмак. Неки ваъда їилсак бизлар доимо Ваїтида іеч сєзсиз їилурмиз адо. Сєйлашурмиз іали учрашиб такрор, Іозир їєйиб юбор – кетмоўим даркор. Фауст Їаёїїа шошурсан, тєхта бир нафас, Менга у дунёнинг эртакларин айт. Мефистофель Мен яна келаман, іозир ваїтимас, Суібат їуражакмиз яйраб єша пайт. Ортиї тутма мени. Фауст Їизиї бу сєзинг, Сени тутган менмас, илиндинг єзинг. Бу гал озод этсам сени мабодо, їайтиб илинмассан, балки іеч їачон. Мефистофель Хєп, їилганим бєлсин истагинг бажо, Яна бир оз бєлай уйингда меімон. Мени єз іолимга їєюрсан, аммо, Истаганча їилгум сени шодмон. Фауст Не їилсанг їила бер, сенда ихтиёр, Фаїат мени яйрат, дилим ёз бир бор. Мефистофель Яйратганим бєлсин, бир неча фурсат Дил ёзгач, топурсан бир йиллик лаззат. Тингларсан жинларнинг ашуласини, Банд этгай афсунгар бир шуъла сени. Борлиўингни берсанг ул сирли унга, Нур севгучи кєзу эшитар їулої, Таъм билгувчи оўиз, бєй билгич димої — Бари асир бєлгай єшал фусунга. Фурсат керак эмас іозир бєлгани, Іаммамиз тайёрмиз. Бошладик їани. Жинлар Садпора бєлсин Хонаи зулмат. Яйрасин, кулсин Кєргузиб талъат Мовий самовот. Кєк юзин тутар Їора булутлар, Булут оралаб Юлдуз мєралаб Излайди нажот. Булутдан баланд Чексиз фалаклар Бир-бирга монанд Учар малаклар — Кєк єўлонлари. Курраи олам Ям-яшил гилам. Гєзал ёз чоўлар — Тоўлар, єтлоїлар, Боў, бєстонлари Япроїлар ёзиб, Янги куртаклар, Айтар ишї розин Севган юраклар — Пиніон махфилда. Ширин висоллар, Ширин хаёллар, Ваъдаи вафо Іам сирли наво Тилда ва дилда. Эзгичдан тошиб Улкан хум томон Отилгансимон, Кєпириб шошиб Узум шарбати, Чєїїидан тушиб Ошиб даралар, Гумбурлар жєшиб Шєх шаршаралар — Буюк шиддати, Шиддат ила ул Интилар пастга. Пастда мовий кєл Жимирлар аста, Їамишлар куйлар. Бунда бир томон Поёнсиз єрмон — Шитирлаб елда Минг битта тилда Їайинлар сєйлар. Бунда тонгдан то Оїшомга їадар, Бєлмайди адо Єйин ва лапар, Кулар ер, осмон. Кєнгиллар їувної, Бєсалар їайної. Сєнгги йєї роіат, Айшу фароўат Бунда іукмрон. Мефистофель Ана, ухламоїда у тинч, беозор, Жинларим, мен сиздан доим миннатдор. Сизлар кєрсатдингиз ажойиб санъат. Іа, шайтонни тутмої осойиш эмас. Їєшиї айтиб туринг яна бир нафас, Токи маікам олсин баўрига ўафлат. Мана бу шаклни йєїотмої эса Каламушнинг иши, кемиргай даріол. Ана, келиб їолди кутдирмай, яша! Нажоткорим сенсан, менга їулої сол! Каламуш – їурбаїа, сичїонлар хони, Бургалар, каналар, битлар хоїони — Сенга буюрмоїда – іузуримга кир, Анов остонада белги бор – кемир. Томизиб тураман мен у ерга ёў, Йєїотмасанг бєлмас – у менга тузої. Тезрої бєл! Їатраси їолмасин фаїат, Яна жиндек їолди, яша азамат, Бєлди. Ёрдам учун ташаккур катта. Мен кетдим. Ухлай бер, Фауст, роіатда. Фауст (уйўониб) Яна ўафлат ичра алдандим наіот! Наіот ухлаб їолдим мен тентак, нодон. Тушимда келибди їошимга шайтон, Ит эса хонамдан їочибди, іайіот! ФАУСТНИНГ ИШХОНАСИ Фауст ва Мефистофель Фауст Эшик таїиллади! Ким яна, э воі, — Тинчимни бузмоїїа келмиш? Кира їол. Кимдурсан? Мефистофель Мен келдим. Фауст Киравер, гумроі! Мефистофель Уч марта айтмасанг кирмоўим маіол. Фауст Кир! Мефистофель Мана, їаршингда бєлдим мен пайдо, Келишиб олурмиз бизлар икковлон: Не ўам-андуі бєлса кєнглингда, ишон, Баридан бєлурсан, дєстим, мусаффо. Кєр, мана, мен їандай кийиниб олдим, Эгнимда зар ила тикилган камзул, Елкамда ёпинчиї, тоза шоіи бул, Тилла наїшин їинга шамширни солдим. Телпагимда эса хєрознинг пати, Шунча бєлар битта йигит келбати. Сен іам шундай кийин, їулої бер менга, Іаёт єз кєркини очажак сенга. Фауст Їай либосда бєлмай, бари бир їалбим Сезажак не ўусса бєлса дунёда. Ёлўиз сафо учун кексайиб їолдим, Беіавас бєлмоїїа ёшман зиёда. Не берур мен єзим билмаган олам? «Тобе бєл, сабр ила чека бер алам!» Шу – такбир бизларга азал ибтидо, Шу – мангу їулоїда янграган нидо. Болаликдан їилдик шуни їироат, Панду насиіатдан тої бєлди тоїат. Іар тонг юрагимда бир ўамли туйўу: Янги кун бахт бермас, ишончим комил, Биламан, ушалмас бирорта орзу, Бирорта муддао бєлмагай іосил. Билъакс, соф іисларни їилгай у забун, Неки бєлса менга энг олий, сара, Барчасини этар остину устин, Терсини кєрсатиб, їилар масхара. Тун чєкиб борлиїни їучар сукунат, Аммо юрагимда бетинч ўалаён. Кечамда ором йєї, тушларим даішат. Єрнимдан тураман сапчиб ногиіон. Ажаб, кєкрагимда макон тутган іаї Іоким экан фаїат єй-хаёлимда. Аммо неки бєлса борлиї оламда Іукми єтмас экан унинг, муіаїїаї. Шу боис іаётдан ювганман їєлим, Шу боис єлимга ташнадир кєнглим. Мефистофель Яхши меімон эмас ва лекин єлим. Фауст О, їандай саодат, єлимга ногоі — Дуч келса одамзод жанг майдонида. Ва ё бу оламдан бєлмайин огоі, Дилбар оўушида ётган онида. Мен іам бахтли эдим унга дуч келсам — Кеча руі васлига восил бєлган дам. Мефистофель Насиб бєлар эди сенга бу фараі, Ичилганда агар кечаги їадаі. Фауст Демак, айўоїчисан, касбинг жуда мос. Мефистофель Їомусул аъламмас, билгичман холос. Фауст Кеча мени алдамиш наіот Илоіий ул айём куйлари. Ниятимни айламиш барбод Болаликнинг ширин єйлари. Лаънат бєлсин авраб инсонни Аллалаган єшал туйўуга. Лаънат бєлсин табаррук жонни Тан ўорига солган доўуга. Лаънат, адо їилўувчи бизни Кєнгилдаги такаббурга іам. Лаънат, мурўак іисларимизни Алдагувчи тасаввурга іам. Лаънат сенга, бизни банд этган Турмуш єйи, оила, шуірат… Лаіза бизни сарбаланд этган Ширин тушлар, сизга іам лаънат! Сенга іам, эй бойликка ружу, Лаънат бєлсин бутун умрга. Лаънат бєлсин муіаббатга-ю, Шароб берган тотли сурурга. Лаънат сенга, ширин хаёлот, Не ўулувлар солгувчи бошга. Барчасига чидармиз іайіот, Лаънат бєлсин сабру бардошга. Жинлар їєшиўи (пиніона) Оі, бу не алам, Бу не бало, дод! Кулбаи олам Бєлди-ку барбод! Вайрона їилди Сен отган лаънат, Чилпарчин бєлди Гєзал иморат. Тангри монанди Эй одамизод! Сен энди янги Їаср айла бунёд. Єзгача бєлсин Сен їурган бино. Яъни жой олсин Юрагинг аро. Маїсадинг сари Дадил їєй їадам. Шодлик куйлари Янграсин бардам. Мефистофель Жажжи жинларим Куйлар, тингла жим. Куй тєла аїл, Маўзини чаїїил. Дерлар: – Одамзод, Кишанларни от. Оламга кєз оч, Тор кулбангдан їоч. Ўуссаларни унут, єзни фарруі эт, Бошингда їузўундек чарх урмагай ўам. Їанчалик бемаъни бєлмасин муіит, Бари бир одамсиз яшолмас одам. Тєпори даврага бошламам, ишон, Улфатлар топурмиз суібати аъло. Гарчи мен оддий бир камтарин шайтон, Лекин зериктирмам сени мутлаїо. Кел, їилиб олайлик икков маслаіат, Іаёт йєлларидан єтмоїїа бирга. Мен іамроіинг бєлсам їочгувси кулфат, Їайўу кєрмагайсан бутун умрга. Фауст Эвазига нима сєрайсан мендан? Мефистофель Іисоб-китоб кейин, іали фурсат бор. Фауст Не їилса шайтонсан, албатта сендан Холис бир илтифот кутмасман зиніор. Іаїингни айт, бугун бєлиб иттифої, Эрта орамизга тушмасин нифої. Мефистофель Сенга бу оламда бєлурман маірам, Барча истагингни айларман бажо. Іаїига нариги дунёда сен іам Менинг хизматимни їилурсан адо. Фауст У дунё їайўуси менга бегона. Бу олам мен учун бєлгач вайрона, Бошїа олам билан їолмагай ишим. Мен замин єўлиман, шунда ягона Менга ошинодир ўам, шодиёна. Бу ёруў дунёдан бєлгач равона — Менга їолса єтга туташсин жисмим. Їанча сєйласинлар боїий дунёни, Мен асло їизиїмам, недур у дунё, Ишим йєї, їайдадир унинг поёни, Їайда ибтидо-ю, їайда интиіо. Мефистофель Жуда соз, шу бєлса сендаги имон, Демакки, ишимиз кєчади осон. Сенга шундай нарса їилайки ато, Уни кєрмагандир бу ёруў дунё. Фауст Ажабо, шайтондан хайр ила эісон! Не бера олардинг менга, бечора? Билармисан, нелар истайди инсон? Унинг орзуларин тушунсанг зора! Сен таом берурсан, тєймої йєї унга, Сен олтин берурсан, йєї унга баїо, Симобдай тутїусиз, келмай їєлингга, Єзга чєнтагига їочар доимо. Сен їимор берурсан, ютмоїлик йєї іеч, Сен шуірат берурсан, бир лаізалик у, Менга ёр берурсан, баўримда іар кеч Єзга бир йигитни їилади орзу. Неъматинг асрори менга аёндир: Бугун куртак ёзса, эрта хазондир. Мефистофель Іа, булар барчаси иїтидоримда, Истаганча берсам – ихтиёримда. Аммо сабр їилу муілат бер менга, Лазизрої неъмат іам берурман сенга. Фауст Шунча лазиз бєлса сен берган таом, Мен єшал неъматга оўушта бєлсам, Лаззат тєшагида олсаму ором Шуірат гултожида шавїларга тєлсам, Унутсам оламни, майлига єлсам, Майли єша онда мени олса ер. Мефистофель Эсда тутажакмиз! Фауст Майли, їєлни бер! Агар мен бир онни улуўлар бєлсам, «Тєхта, эй сония!» – деб айтсам агар, Сенинг тутїунингман майли єша дам, Сен сайёд бєлурсан – овга муяссар. Ихтиёр сеники бєлур у кунда, Менинг ихтиёрим – іукмингни кутмої. Тєхтасин умримнинг соати шунда, Мен учун чалинсин сєнгги їєнўирої. Мефистофель Гапларингни албат саїлагай ёдим. Фауст Іеч сєздан їайтиш йєї, бєлгин хотиржам. Тафаккур їилишдан агар тєхтасам, Бари бир эмасми жоним олса ким. Мефистофель Келишдик, докторлик базмида букун Садоїатлар билан їилурман хизмат. Гап битта ва лекин эітиёт учун Бериб їєйгин менга икки энлик хат. Фауст Ажабо, не учун бундої расмият, Не учун їоўозга шунча зарурат? Демак, сенга зарур іужжатнинг єзи, Сен учун икки пул одамнинг сєзи. Билгинки, инсонда субут бєлса оз, Ёрдам бера олмас іеч їандай їоўоз. Аксинча, їоўозлар гирдоби аро Іали іам инсоннинг сєзи муїаддас. У єша сєз учун, їоўоз учунмас, — Їурбон бєлмоїїа іам тайёрдир іатто, Таажжуб їиламан, нечун одамлар Эътиїод килурлар хатга, муірга. Їоўоз – фаїат їоўоз, сєз эса гавіар, Їоўоз – йиртилгунча, сєз-чи – умрга. Хєш, энди сен айт-чи не билан ёзай? Їаламми, чєкичми ё мєйїалам, іал…? Їоўозга ёзайми, харсанг тош їалай? Ёки мармаргами? Їай бири афзал? Мефистофель Фиўонинг фалакка чиїмасин, шошма, Мана, тайёр, етар бир парча їоўоз. Бир томчи їон билан шу їоўозга ёз. Фауст Ана холос! Шуми? Ола їол, ошна! Шарт деган эвида бєлса-да бир оз. Мефистофель Їон – єзгача шарбат, йєї унга їиёс! Фауст Їєй, єринсиз шубіалардан кеч, Сеникиман, алдамасман іеч. Гаровдадир іаётим фаїат, Наіот бєлса у менга їиммат? Іаётим не, менинг єзим ким? Инсонликдан ягона фахрим — Коинотга бергувчи тузум Буюк руі-ла сєзлашдим єзим. У назарга илмади мени, Іатто писанд їилмади мени. Менинг учун олам жумбоїдир, Тафаккурдан жуда йироїдир. Китоблардан їайтди ихлосим, Энди менинг бор эітиросим — Юрагимнинг бор шавї, ўайрати — Сенга бєлсин олам лаззати. Ол баўрингга, замон тєфони, Саргузаштлар їучоўига от. Шавїу дардга тєла дунёни, Шодликни іам, ўаму жафони, Висолни іам іижрон балони Берсин менга борича іаёт. Элтса фаїат шиддат карвони, Єзлигини топур одамзод. Мефистофель Истагингга йєї сира тєўон, Иштиёїда урганда юрак, Шодлик гулин узмої бєлган он Бєлма фаїат уятчан гєдак, Дадил бєлу юлгин беомон. Фауст Йєї, шодликмас мендаги тилак, Мен тилайман довул ва бєрон. Менга іислар оташи керак, Керак менга єртагувчи жон. Сєнди менда китобга истак. Кєл чєзурман халойиї томон. Тор їафасдан їутулган юрак Эл дардига бєлсин ошиён. Іа, уларнинг ўам, кулфатлари, Шодликлари, уїубатлари, Кєз ёшлари, кулгулари іам Юрагимда бєлсинлар іамдам. Мефистофель Тириклик, бу – мисоли чандир, Минг йилларким, тишларим банддир. Уни чайнаб ютмої душвордир, Іеч ким эмас бу ишга їодир. Бу оламни їамрамої бутун Амалидир ёлўиз Тангрининг. Хонаи іаї ёруў туну кун, Бизлар учун борлиї нилигун. Ва лекин сиз – одамлар учун Тангри бермиш туну кунни тенг. Фауст Мен їодирман, аммо! Мефистофель Бу жуда іам соз! Лекин жуда олис камолот йєли, Берилган умр іаддан зиёд оз, Зарур садоїатли ёрдамчи їєли. Мададкоринг бєлсин, сен шоирни топ, Унинг таълимига жон їулоўинг ос. Барча фазилатлар сенга бєлгай хос: Шердай мард бєлурсан, алїордай шитоб, Шведдек устивор, римликдай іассос. У єргатар єзда їилмоїликни жам Мунофиїликни іам, тєўриликни іам. Сєнг єйлаб тузилган режага монанд Сени їилар севги риштасига банд. Фикрингда жам бєлур бу мавжуд дунё, Єзинг микрокосма бєлурсан таніо. Фауст Мен кимман іам нечук бєлурман одам, Агарда одамзод їилгувчи іавас — Орзулар тожига ета билмасам? Мефистофель Сен – єзингсан, єзга іеч кимса эмас. Миллион жингалаклик соч таїсанг гарчанд, Пошнангни бир їарич кєтарсанг баланд, Бари бир – єзингсан, уринмої абас. Фауст Демакки, билимлар маізани аро Терган дурларимнинг барчаси бекор? Демак ночор эдим, мен іануз ночор, Заррача камолот бермабди дунё? Бир їилча єтмабман єзимдан нари, Бир їадам їєймабман чексизлик сари? Мефистофель Калта єйламоїдир бандалар иши, Сен іам бошїалардан эмассан ортиї. Бор экан кєксингда іаёт оташи, Сенга Тангри бермиш омонат тортиї. Сен ундан фойдалан, фурсат ўанимат. Нечун бу дунёдан излаш іаїиїат? Єзингники сенга берилган бу бош, Єзингники елканг, їєлинг, оёўинг. Іукму фармонингда не бєлса йєлдош, Демак, бу сеники, лозим билмоўинг. Агар аравамга олти от їєшсам, Їайга бурсам учса тєртта ўилдирак, Демак, меникидир шу учїур їадам, Йигирма тєрт оёї меники, демак. Їоронўу кулбангни тарк эт энди, бас. Мен билан бирга юр, кезайлик жаіон, Китоб бандаси, бу – бошвоїсиз іайвон, Юлїиниб чопишдан єзгани билмас. Атрофида не бор – йєї унда іавас, Гулу чечакларни їиладур пайіон. Фауст Їаёїїа борурмиз? Мефистофель Кєз кєрган ёїїа! Їани бєл, бу ердан кетайлик тезрої. Бас, етар, термулиб їора чироїїа, Ўанимат дамларни бекор єткармої. Сенинг таълимингдан азобдир фаїат Бунда єзингга іам, толибларга іам. Сомон янчмай їєйсанг бєлмагайсан кам, Іамкасбингга бєлсин бу бенаф меінат. Не іам айтар эдинг шогирдларингга Китобда ёзилган гаплардан бєлак? Дарвоїе, улардан биттаси сенга Дарс истаб келмоїда, ана у гєдак. Фауст Бемаіал келибди, іозир ваїтим йєї. Мефистофель Їєй, бола умиди бєлмасин барбод. Кира берсин, сенинг кєнглинг бєлсин тєї, Єрнингга мен єзим бєлурман устод, Таїя ёпинчиїни бу ёїїа узат. (Фаустнинг кийимларини кияди) О, їандай ярашди кийиминг менга, Йєлга шайлана бер, бор, жавоб сенга. Шогирд билан єзим їилурман суібат. Фауст чиїади. Нимадир тафаккур, инсон їудрати! Йєї энди сен учун улар їиммати. Єзни алдамоїїа йєл берсанг, инсон, Менинг їєлимдасан шунда бегумон. Унинг феъли маълум, беором єйи, Бутун коинотни їамраш – тилаги. Олам шодлигию шавїларни їєйиб, Їайгадир интилар телба юраги. Мен унга єїитай іаёт китобин, Тубанликка отай, їилай банди чоі. Кєрсин бу оламнинг барча азобин, Барча пасткашликка бєлолсин гувоі. Мен унга сув бергум ичиб їонмагай, Унга таом бергум – тєёлмагай іеч. У єзи илинди, лекин іарїалай Їєлга тушар эди эртами ё кеч. Толиб киради. Толиб Келганимга кєп бєлгани йєї, Аммо сизга іурматим улуў. Сиздай буюк зот билан бир бор Кєришмоїїа эдим интизор. Мефистофель Іурмат учун чин дилдан раімат, Мендайлардан кєп бунда ўоят. Ушбу маскан танишдир сизга? Толиб Шу борада ёрдамингизга Муітождирман, муітарам устоз. Мен билимга бєлиб ишїибоз Жуда олис юртдан келганман, Илм олишни фарз деб билганман. Кєп ёлборди кетма деб онам, Бєлмас эди, аммо кетмасам, Илм менга – тириклик – іаёт! Мефистофель Бунда яйраб ёзурсиз їанот. Толиб Устоз, сизга ростини айтсам; Фикрим – энди уйимга їайтсам. Диїїинафас ушбу хоналар Дилга солди ўашлик ва кадар. Бунда йєїдир кенглик ва ёўду, Бунда уйлар тор ва їоронўу. Єйлайман, бу іужралар аро Зардоб ютиб бєлурман адо. Мефистофель Єрганишда, дєстим, іамма гап, Чаїалої іам кєз очмай, дастлаб Олаїолмас она кєкрагин. Одат їилгач, ажратиш їийин. Сиз іам їєйгач илмга кєнгил, Ундан сизни айирмої мушкул. Толиб Интилардим жон деб билимга, Кєникмоўим мумкинми, бирої? Мефистофель Їизиїурсиз їайси илмга? Їайси соіа сизга маїбулрої? Толиб Истагимга йєї сира поён, Іар соіанинг олими бєлсам. Сирин очса менга ер, осмон, Сув, іавою табиат – олам! Мефистофель Жуда тєўри, жуда соз ният, Энди зарур фаїат іаракат. Толиб Кєнгилдаги ниятим учун Борлиўимни бахш этай бутун. Дам олиш кун, таътилда гоіи Єйнаб олсам йєїми гуноіи? Мефистофель Єтказманг іеч фурсатни бекор, Илм олишда тартибот даркор. Олим бєлмої учун мукаммал Мантиї илмин эгалланг аввал. У аїлни чархлайди бардам, Єргатади интизомга іам. Сиздаги бу содда тафаккур Илм сари тєўри йєл топур. Шу пайтгача бєлса оддий иш Сизнинг учун ичмак ва емак, Хато їилган экансиз демак, Лозим унга тєўри ёндашиш. Бу ерда бор учта іаракат, Бордур субъект, бор предикат. Инсон аїли бамисли дастгоі, Бунда іам бор дастак ва шона, Бунда іам бор єриш ва арїої, Мингни боўлар бир ип ягона. Аён бєлгач ушбу іаїиїат, Файласуфга келади навбат. Унда іам бордир дастур, Єргатади у іам бирма-бир: Биринчи ва иккинчи нима, Учинчи ва тєртинчи надир. Їанча билманг оламни, аммо, Їанча солманг борлиїїа нигоі, Бу тафаккур аталган дастгоі Тєїиёлмас іаётий мато. Билмої бєлиб олам асрорин, Жондан жудо їилурлар уни, Бєлакларга бєлурлар уни. Бир кун келиб тєпласа барин Топиб бєлмас тирик аслини. Буни «Encheiresis naturaе»9 атар, Єз устидан кулиб кимёгар. Толиб Сєзингизга тушунмадим іеч. Мефистофель Тушунарсиз эртами ё кеч, Билгач редукция таъбирин, Іам мураккаб туркумлаш сирин. Толиб Англамадим, іеч нарса, чин сєз, Бош айланди фаїат, тинди кєз. Мефистофель Поёнига етгач бу ишнинг, Метафизикага киришинг. Неким билмої мумкин эмасдир, Чуїур дея атамої басдир. Сєз кєп – силлиї, іар іолатга мос, Машаїїатдан їилувчи халос. Лекин билим олмоїда илк бор Їатъий тартиб, їоида даркор. Шуни билинг энг биринчи фарз: Іар кун бєлсин беш соатлик дарс. Чалинмасдан іали їєнўирої, Синфда сиз єтиринг муштої. Бир маслаіат – бошланмасдан дарс, Їєлланмага ташлаб їєйинг кєз. Билажаксиз, домлангиз айтмас Ундан ортиї бир оўиз іам сєз. Лек эринмай дафтарингизга Ёзиб олинг не айтса домло. Гєё таїдис сєзларни сизга Айтиб турган каби Руіилло! Толиб Ёзиб олгум битта їєймай, соз, Ёзишга мен жуда ишїибоз. Аён, неки хатга тушди, бас, Уни асло йєїотиб бєлмас. Мефистофель Хєш, кирурсиз їайси бєлимга? Толиб Іуїуї унча ёїмас кєнглимга. Мефистофель Балли! Бєлинг бу фандан нари — Їуруї їоўоз даста-дасталик. Кєіна їонун аїоидлари Бамисоли ирсий хасталик. Беш-єн авлод яшар гоі їонун, Єтиб борар, аммо давр эса — Бир ваїт їонун – кори хайр эса, Ул кори хайр кулфатдир букун. Тирикликнинг їонуни єзга, Аммо уни илмаслар кєзга. Толиб Їонуншунос бєлмоўим мушкул, Унга менда йєїдир иштиёї. Илоіиёт илми дурустрої. Мефистофель Зиніор урманг бу илмга їєл! У мисоли поёнсиз єрмон, Адашади кирган бегумон. Мен кєрсатай сизга тєўри йєл: Не деб сизни алдаса домло, Ишонингу, такрорланг фаїат. Шак келтирманг унга мутлаїо, Кєрмагайсиз шунда уїубат. Сєзни маікам ушланг, тєўри йєл Элтар сизни ишонч їасрига. Толиб Тєўри, аммо іар бир сєз эга — Єз мазмуни – маъно аслига. Мефистофель Маъно излаш – кераксиз меінат, Унга йєїдир асло зарурат. Силлиї сєзлар топилса боплаб — Маъносиз іам тузса бєлур гап. Їуруї сєзнинг єзидан доим Назариёт яратар олим. Билмої керак сєзни муїаддас, Сєзни асло рад этиб бєлмас. Толиб Савол бериб сизни чарчатсам, Мени маъзур тутарсиз албат. Гар бєлмаса илоіиёт іам Їалай экан илми табобат? Уч йил экан єїиш муддати, Уч йил унга кєп эмас, фаїат — Астойидил їилсам іаракат Насиб бєлгай бу фан іикмати. Мефистофель (Четга) Тегиб кетди домлалик жонга, Айлангим бор яна шайтонга. (Толибга) Табобатнинг асрори надир? Билмої буни машаїїат эмас. Олам аро бєлса їанча сир — Барчасини єрганинг бир-бир, Сєнгра улоїтиринг, шарт эмас. Соў мияни ачитмої нечун? Таваккалнинг измини тутинг. Неки сизга лазиздир букун, Олмої маїсад бєлсин сиз учун, Єзга ўамни тамом унутинг. Келишгансиз, кучга тєлгансиз, Іали ёшсиз, єтсиз, аланга. Ким виїорни касб этса – азиз, Халойиїнинг іурмати анга. Їєйинг, дониш китобин ёпинг, Аёлларнинг ёнига чопинг. Сиз уларга бєлинг харидор, Сиз уларнинг кєнглини топинг. Їєлингизда энг зєр дору бор Жононларнинг оі-фиўонига, Ора киринг улар жонига. Бєлиб гєё камтар камина, Гєё эгри фикрдан йирої, Сиз касалнинг оіистагина Юрагига тутасиз їулої. Андак дадил, андак іаёлик — Текширасиз сєнгра беписанд — Сиїиб їєйган эмасми нозик — Кєкракларни їаттиї сийнабанд. Толиб Бу – бошїа гап! Омаднинг наїди! Маслаіат соз – иш боривождир. Мефистофель Назария – їуруї оўочдир, Аммо яшнар іаёт дарахти. Толиб Сєзингиздан йєїолди іушим, Єнгимми бу ва ёки тушим? Раімат сизга, яна келаман. Мефистофель Келинг, жуда хурсанд бєламан. Толиб Табаррук бу даргоіингиздан Їуруї кетмай – балки бирор сєз Дафтаримга ёзиб берарсиз? Мефистофель Майли, бєлсин хотира биздан. (Толибнинг дафтарига ёзиб беради) Толиб (Єїийди) Eritus sicut Deus scientes bonum et malum10. (таъзим билан хайрлашиб чиїади). Мефистофель Холам илон сєзин ёд этсанг агар Тангри монандликдан їолмагай асар. Фауст киради. Фауст Хєш, їаён борурмиз? Мефистофель Їайга десанг іам. Аввал кичик олам, сєнг катта олам Сирин очгай бизга. Фойдали бу дарс Сенга завїли бєлур, іеч мушкул эмас. Фауст Аммо соїолимга їара, кєп узун, Ярамасам керак шавїу завї учун. Шодлик оламига бєлардим эга — Андак енгилтаклик етишмас менга. Мен їувної улфатлар давраси аро Єзни йєїотурман боладек гєё. Мефистофель Яшашга єрганиш унча їийинмас, Шарти шу – єзингга ишонч бєлса бас. Фауст Їандої сафардур бу турфа ўаройиб? От йєї, арава йєї, аравакаш йєї. Мефистофель Мана ёпинчиўим, уни кенг ёйиб, Іавога учгаймиз, кєнглинг бєлсин тєї. Аммо ола кєрма ортиїча тугун, Халал бергай бизга юксалмої учун. Менда бор парвозга єт билан іаво, Учурмиз, вазнимиз сабодак бєлсин. Їутлуў бєлсин сенга янги бу дунё, Янги іаёт сенга муборак бєлсин! ЛЕЙПЦИГДАГИ АУЭРБАХ ЕРТЄЛАСИ Кайф-сафо билан машўул улфатлар. Фрош Іеч ким ичмас, демак? Кулги іам етар? Іеч кимга керакмас шодлик ва ханда? Кєринишдан туппа-тузук йигитлар Сувга тушган нондай єлтирар бунда. Брандер Йигитлар кулмаса єзинг айбдор, Їилиї кєрсатмадинг бизларга бир бор. Фрош (унинг бошидан бир їадаі май їуяди) Мана керак бєлса! Брандер Эі, тєнўиз, ифлос! Фрош Сен їилиї сєрадинг, бажардим, холос. Зибель Бас, жанжални тугат! Ким бошласа жанг, Калтак ейди мендан. Їєшиї айт іамманг! Альтмайер Бунча баїирмасанг, їулоўим битди, Уч їават пардаси ёрилиб кетди. Зибель Буни йєўон овоз дерлар, яъни бас, Девор титрамаса іисобга єтмас. Фрош Їєшиї ёїмаганлар чиїсин эшикка, Альтмайер       Та – ре – рай – рай! Фрош Овозлар мослашди энди їєшиїїа. (куйлайди) «Айтинг, муїаддас Рим империяси Барбод бєлмадими, борми дунёда?» Брандер Їєйсанг-чи, сиёсий їєшиї нимаси, Бемаъни їєшиї; йєї бундан зиёда. Тангрига минг бора їилингки шукр, Бесалтанат борсиз саломат омон. Сизда империя ташвиши йєїдир, Сизнинг муродингиз єзгадир тамом. Яхшиям эмасман на шоі, на їирол, Ва на империя котибимасман. Фаїат кєп їатори оддий фуїаро, Фаїат хєп мириїиб май ичган мастман. Ва лекин бошлиїсиз иш доим чаппа, Шунинг учун керак бизларга папа. Фрош       (Куйлайди) Уч, булбулим, жон булбул, Юксал осмонга. Саломим етказ кєнгил Севган жононга. Зибель Жононларга нима бор? Улар не іожат! Фрош Жєрабоши, бу їадар Бєлма бешафїат. (Куйлайди) Эшикни оч, ёр келди, Эй, соіибжамол. Тонг отди-ю ёр кетди, Энди їулфлаб ол. Зибель Нечун жононларга бунча шараф-шон? Уларга їилурсиз бунча жон фидо? Менга жононларнинг кимлиги аён, Бари алдоїчидир, бари бевафо. Чорраіадан єтса, мен севган барно, Така бєлиб унга йєлиїсин шайтон. Блоксбергда эчки берсину салом, Сєнг маъраб тиласин хайрли оїшом. Кєнгли пок йигитга у бегонадир, Їанча нола їилма – боїмас тош юрак. Унга таъзим килган ўирт девонадир, Дарчасини уриб синдирмої керак. Брандер (Столга мушт уриб) Бир таклиф бор, жаноблар, диїїат! Мен турмушдан анча хабардор. Бунда барча – аіли муіаббат, Бу йиўинни нишонлаш даркор. Менда янги бир їєшиї бор – зєр, Наїаротга іамма бєлсин жєр. (Куйлайди) Бир каламуш мойни еб. Роса тєйибди. Доктор Лютердек бєлиб Їорин їєйибди. Бека бир кун маргимуш Ташлабди аста. Каламуш беіол эмиш, Ошиїдай хаста. Іамма Ошиїдай хаста. Брандер Єзни іар ён урди у, Югурди іар ёї. Ичин єртади оўу Аммо баттаррої. Кєлмаклардан ичди сув. Айланди гир-гир. Чийиллаб йиўлади у Ошиїдай дилгир. Іамма Ошиїдай дилгир. Брандер Ошхонага кирди у, Сєнгра ногиіон — Єт олдига келди-ю, Йиїилди бежон. Бека їаі-їаі уради: «Ажабо, не іол! Їаранг, шєрлик тугади Ошиїдай беіол!» Іамма Ошиїдай беіол. Зибель Ажаб, шу іам їєшиї бєлди-ю… Каламушга бермишлар оўу, — Бу не эртак, бу не іикоя? Брандер Гапга їаранг! Їай замондан у Каламушни їилар іимоя? Альтмайер Іайрон бєлманг, бу їориндор кал Эшитганда їєшиїнинг сєзин, Нафс балоси туфайли єсал Каламушга єхшатди єзин. Фауст ва Мефистофель кириб келадилар. Мефистофель Мана, келдик, сенга аввало Кєрсатурман шу майхонани. Бунда кєриб фаїат кайф-сафо, Эшитурсан шод таронани. Маънилик гап йєўу їувнашиб, Їаі-їаілашур ичиб олгач май, — Худди думи билан єйнашиб Яйрагувчи мушук боладай. Улар учун ўам-ташвиш абас, Їилмаса бас бош оўриї диїїат, Їаівахона эгаси фаїат Нася майни бериб турса бас. Брандер Єзга юртлик меімонлар, їаранг! Іозир келган кєринур улар, Чунки бири жуда іангу манг. Фрош Гапинг тєўри, келгиндидурлар. Лейпциг эса – кичкина Париж, Одамлари тамоман єзга. Бу ерликни їийинмас таниш, Бир їарашда ташланур кєзга. Зибель Їайдан келган улар, єзи ким? Фрош Мен уларга икки їадаі май — Бераман-да, сєрамай нетмай, Кимлигини айтаман єзим. Мартабалик зот, балки улар, Боїишлари маўрур, бепарво. Брандер Улар – єтакетган фирибгар. Альтмайер Бу тєўри гап! Фрош Шошманг мутлаїо, Мен синайман, шоіиддир Худо. (Фаустга) Мефистофель Їара, шайтонга іам їилмаслар парво, Боїмаслар бєўзидан тутсам-да агар. Фауст Салом, эй жаноблар! Зибель Саломат бєлинг! (Мефистофелга кєз їирини ташлаб, єзича) Бир оёўи оїсої кєринар бунинг11. Мефистофель Мумкинми їєшилсак биз іам суібатга? Бунда яхши шароб топилмаса іам Хурсандмиз учраган яхши улфатга. Альтмайер Дидингиз нозикка єхшар, муітарам. Фрош Мабодо, сиз кеча Риппахда їєниб — Ганс тентакка іамдам бєлмадингизми? Мефистофель Топдингиз, шу бугун сєйлашдик тєйиб, Акаси экансиз, сєради сизни. Ёдимдан чиїибди, їаранг, азизим, Сизга йєллаганди салом ва таъзим. (Фрошга таъзим їилади) Альтмайер ( секин) Боплади-ку! Зибель Закий экан у, балли! Фрош Кєрсатиб їєяман, шошмасин іали. Мефистофель Бизлар остонадан їадам їєйганда Їєшиї айтардингиз сизлар їувної, соз. Ашулага жуда боп жой экан-да, Жаранглаб чиїади бу ерда овоз. Фрош Єзингиз іам куйлаб чаласизми соз? Мефистофель Іавас зєру, аммо їобилият оз. Альтмайер Бирор нарса айтинг. Мефистофель Майли, маріамат. Зибель Янги їєшиї бєлсин, шарти шу фаїат. Мефистофель Биз Испан юртидан келяпмиз бу он, У юрт шароб билан ашулага кон. (Куйлайди) «Бєлган экан бир їирол Іам дєсти бурга». Фрош Жуда соз – їиролга бургадир єртої, Лойиї жуфт топилмас їиролга бундої. Мефистофель (їєшиї айтади) «Бєлган экан бир їирол Іам дєсти бурга. Яшар эканлар хушіол Икковлон бирга. Доно їирол чаїирди Чеварин бир кун, Либос тик деб баїирди, Бургажон учун». Брандер Айтиш шарт буйруїда шуни іам їєшиб: Силлиї, соз кийинсин бургавой жаноб. Агар бирор ери їолса буришиб, Чевар боши билан беради жавоб. Мефистофель (їєшиї айтади) Мана, бурга эгнида Шоіона либос. Наїшин їилич белида, Саркардага хос. Кєксида нишон їатор, Вазирдир оти. Саройда бор мансабдор — Бурга авлоди. Бурга сєрар іаммани, Лекин іамма дам. Пайса-пайса бадани Їиролича іам. Іатто їичиб кєргани Журъат йєї, лек биз — Биз оддий халї – бургани Шаїїа эзамиз. Іамма (хурсанд) Биз оддий халї – бургани Шаїїа эзамиз. Фрош Наїадар соз їєшиї! Жуда зєр маъно! Зибель Барча бургаларга шу бєлсин жазо! Альтмайер Яшасин озодлик! Яшасин шароб! Мефистофель Озодлик іаїига ичардим мен іам Шароб бєлганида агар чинакам. Зибель Бу туімат! Їайда бор бундай тоза май! Мефистофель Майхона эгаси ранжимаса гар Тотиб кєрардингиз мазаси їалай Бизнинг ертєладан чиїїан шароблар. Зибель Кєрсатинг, хижолат чекманг іеч, мен бор! Фрош Фаїат шароб таъмин билмоўим учун Тєйгунча симириб кєришим даркор, Бир-икки їултуми іеч їилмагай кор. Тєлатиброї їуйинг, сезай май кучин. Альтмайер (cекин) Іа, булар Рейндан келишган, топдим! Мефистофель Битта парма топинг. Брандер Не учун парма? Ёки ташїарида бочкангиз борми? Альтмайер Анов їутида бор іамма асбобдан. Мефистофель (пармани олиб Фрошга) Айтинг, сизга їандай шароб маїбулрої? Фрош Їизиї! Сизда майнинг хили кєп демак? Мефистофель Маріамат, буюринг, кимга не керак? Альтмайер (Фрошга) Шошма, сєлагингни артиб ол, єртої. Фрош Менга Рейн майидан єзгаси бекор, Єз юртим шароби мен учун азиз. Мефистофель (Фрош єтирган жойдан столни тешиб) Тешикни ёпишга озрої мум даркор. Альтмайер Бу одам – афсунгар, іали кєрасиз! Мефистофель (Брандерга) Сизга їай биридан? Брандер Шампандан бєлсин, Мавж уриб, кєпириб, шифтга отилсин. Мефистофель пармалайди. Меімонлардан бири мум билан тешикларни беркитиб боради. Єзга юрт инъомин рад этмої абас, Олис эллардан іам келади савоб. Француз немисга гарчи дєст эмас. Лекин яхши кетар фарангий шароб. Зибель (Мефистофель унинг ёнига яїинлашаркан) Іеч ича олмайман мен нордон шароб, Ширинроўи бєлса – албатта бизга. Мефистофель (пармалайди) «Токай» шаробидан їуяман сизга. Альтмайер Кєзимга бир їаранг, муітарам жаноб, Бизни лаїиллатмої бєляпсиз, аён! Мефистофель Їєйсангиз-чи, ахир эмас-ку осон Шундай эътиборли зотларни алдаш. Їани, энди їилинг истакни баён, Биздан – їуйиб бериш, сизлардан – танлаш. Альтмайер Не бєлса іам тезрої! Єртанди-ку жон. Мефистофель (турфа іаракатлар билан) Токда шарбатли узум, Эчкининг шохи узун. Май онаси оўочдир, Оўоч майлик саночдур. Агарда мен истасам Шу оўоч курсидан іам Мисли фаввора – тинмай Отилиб чиїїуси май. Мєъжиза тєла олам, Битта мєъжиза бу іам. Їопїоїларни очинг, ичинг, маріамат! Іамма (тешиклардан мумни кєчиришади, іамманинг тилаган шароби їадаіларга їуйилади.) Бахтли кун борми бундай! Булої бєлиб оїар май! Мефистофель Бирор томчисини тєкмангиз фаїат. (яна бир їадаідан ичишади) Іамма (куйлашади) Роса мириїяпмиз, яйраяпмиз биз, Мисоли балчиїда беш юзта тєнўиз. Мефистофель (Фаустга) Озодликка чиїди, їара, дайр эли. Фауст Кетайлик, кєнгилга тегди бу макон. Мефистофель Шошмай тур, буларнинг іайвонлик феъли — Бутун кєрки билан бєлсин намоён. Зибель эітиётсизлик їилиб, майни тєкади, май тєкилган ердан єт чиїади. Зибель Єт кетди! Дод, ёрдам! Дєзах єти бу! Мефистофель (дуо єїийди) Тинчлан, тез сєн, менга їадрдон офат! ( Іаммага ) Бу фаїат аросат алангаси-ку! Зибель Бас їил, эй жодугар, іазилни тєхтат, Йєїса орттирасан бошингга кулфат. Фрош Яна бир такрорлаб кєргин-чи, їани! Альтмайер Бєлди, яхшиликча жєна, іе сани…! Зибель Їандай журъат килдинг, афсунгар разил. Бу ерда биз билан їилмоїда іазил? Мефистофель Жим бєл, меш! Зибель Тилни тий, чєлтої супурги! Керакми ё сенга бир-икки туртки! Брандер Іали муштимизни синаб іам кєрар! Алтьмайер битта мум їопїоїни суўуради – тешикдан олов чиїади. Альтмайер Вой, дод! Олов! Ёндим! Зибель Ушланг! Жодугар! Мукофот олади ким тутса агар! Пичої суўуриб, Мефистофелга ташланади. Мефистофель (бепарво) Тинглаб жоду сєзларин, Туман їоплаб кєзларин, Кєрсин улар єзларин Іам бундаю, іам унда. Іамма бир-бирига іайрат билан їараганча тєхтаб їолади. Альтмайер Ажабо, їайдамен? Їандай сєлим боў! Фрош Бу токларни кєру узумларга бої! Зибель Бош-бош узумлардан узилмас кєзим! Брандер Мана наї олтиндай бир шингил узум! (Зибелнинг бурнидан ушлайди. Бошїалар іам шундай їиладилар ва пичоїларини кєтарадилар) Мефистофель (аввалги іолатда) Тарїалсин кєзларни їоплаган тутун, Ёдингизда їолсин шайтоний іазил. (Фауст билан бирга кєздан йєїолади. Їолганлар жой-жойларига тарїалишади.) Зибель Бу не іол! Альтмайер Іайронман! Фрош Їєлимда бурун! Брандер (Зибелга) Мен сенинг бурнингдан ушлабман, сабил! Альтмайер Курси беринг менга, бу нечук аівол, — Танимда заррача їолмади мажол. Фрош Тушунолмай їолдим, єзи нима гап? Їаерда эдим мен! Не кєрди кєрдим? Зибель Їани у найрангбоз? Ушласам, боплаб Адабини бериб їєярдим єзим. Альтмайер Кєрдим, у бочкага сакраб минди-ю Учиб кетди. Іануз титрайди тиззам. (Столга їараб) Тешикдан май чиїди. Рост эдими шу? Зибель Бєлмаган гап. Алдаб кетди муттаіам. Фрош Аммо мен тешикдан ичдим-ку бода! Брандер Токзор-чи? Узум-чи? Ёлўонми бу іам? Альтмайер Мєъжиза бор экан, демак, дунёда! АЛВАСТИНИНГ ОШХОНАСИ Пастак єчоїда ёнаётган єтга катта їозон їєйилган. Їозондан чиїаётган буўда сирли шарпалар кєринади. Урўочи маймун їозоннинг кєпигини олиб, шопириб туради. Эркак маймун эса єчої бошида болалари билан исиниб єтирибди. Шифт ва деворларга алвастининг асбоблари осилган. Фауст ва Мефистофель кириб келадилар. Фауст Беіудман, кєз тинди, кєнгил беором, Наіотки зулматгоі бу маскан тамом — Андуілардан халос этур бошимни. Наіотки алвасти пиширган таом Єттизга їисїартар менинг ёшимни. Табиатнинг єзи їилмаса даво, Єзи маїсудимга бермаса ривож, Демакки, ўамимга йєї экан шифо, Демакки, йєї экан іеч їандай илож. Мефистофель Сєзларинг наїадар одил ва оїил, Жодудан єзга іам шифо бор албат. Фаїат сен эмассан бу йєлда омил, Бажаришга бєйнинг ёр бермас фаїат. Фауст У нима? Мефистофель Бу амал їийин эмас іеч, Керакмас манови таом іам сабил. Бир парча ер олу сен уни боў їил, Іайда, чоп, эк, хуллас, тер тєк эрта-кеч. Хаёл парвозини тарк эт мутлаїо, Замин ила боўла умрингни тєкис. Бир парча ерингда айлан доимо Бамисоли їєшга їєшилган ієкиз. Тонг отмасдан їєйгин далага їадам, Жирканма, курак ол, ерга гєнг тєккин. Шунда сен, іаттоки саксон ёшда іам Їайтадан ёшликка їайтмоўинг мумкин. Фауст Йєї, асло! Менга бу тубанликдир ёт, Феълимга бегона єроўу курак. Талабим іамиша юксак хаёлот. Мефистофель Шундай экан, демак, алвасти керак. Фауст Бу таомни єзинг пиширсанг бєлар, Нечун шум кампирга ялиниб турмої? Мефистофель Иїрорман, їєлимдан келмас бу іунар, Мингта кєприк солиш менга осонрої12. Бунда билим єзи етмагай фаїат, Керакдир мислсиз бардошу тоїат. Гиёі їайнаб, дори бєлгунча тайёр Кєп йиллар сабр ила кутмоїлик даркор. Бунчалик мушкул иш йєїдир оламда, Тоїат їилмоїїа іеч етмайди кєзим — Шу сабаб, йєлини яхши билсам-да, Дору тайёрлашга ожизман єзим. (маймунларни кєриб) Дємбоїларни їара, їандай беозор! Чєриси мана бу, манов хизматкор. (маймунларга ) Бекангиз їаерга йєїолди зумда? Іайвонлар Бека іозир базмда, Тутиб шамол їєлидан Учиб кетди мєридан. Мефистофель Їачонгача санїиб юрмоїчи момо? Маймунлар Панжамизни иситгунча то. Мефистофель (Фаустга) Їалай бу іайвонлар, сенга маъїулми? Фауст Бундай хунук нарса кєрмаганман іеч. Мефистофель Мен шод этиб шулар билан кєнгилни Суібатлар їураман саіардан то кеч. (Маймунларга) Їани, жавоб берсин аіли пазанда, Нима пишаётир манов їозонда? Іайвонлар Ёвўон їайнаётир гадолар учун. Мефистофель Демак, хєрандалар кєп бєлар бу кун. Эркак маймун (Мефистофелга яїин келиб суйкалади) Келаїол, бир бор — Єйнайлик їимор. Чєнтагим тєлар Пулга бой бєлсам, Манов калла іам Аїлли бєлар. Мефистофель Єзин йєїотгудек бєларди мамнун Ютиб олса агар їимордан маймун. Маймунчалар єйнашиб, катта шарни хона єртасида юмалатишади. Эркак маймун Їєлингда болам, Курраи олам — Тєпдир юмалої. Ялтирар юзи, Ичи бєш єзи, Бир шишадир, бої. Бир ер нурафшон, Бир ер зимистон. Єйнашма, болам, Омонат олам, Мєрт ойинадир. Бєл ундан йирої, Тегсанг їалтисрої Чил-чил синадир. Мефистофель Айтинг, нечун манов панжара? Эркак маймун (панжарани олиб) Єўри кирса гар хонамизга, Шу панжара кєрсатур бизга. (Урўочи маймуннинг олдига келади ва уни панжарадан їаратади) Уйимизда єўри бор, їара, Сен єўрини кєряпсан, фаїат Їилмаяпсан айтмоїїа журъат. Мефистофель (оловга яїинлашиб) Манов кєза нимага керак? Эркак маймун Бефаім тентак, Ажратмої керак. Кєза нимаю Нимадир їозон. Мефистофель Їандай жавоб бу, Бетаъсир іайвон! Эркак маймун Ана, курси, єлтир маріамат, Супурги бор елпишга фаїат. (Мефистофелни єтїазади) Фауст (Ойна олдида турганча гоі яїинлашиб, гоі узоїлашиб томоша їиларкан) Ажабо, бу їандай мунаввар талъат — Сеірли кєзгуда бєлди намоён? Кел, менга їанот бер энди, муіаббат, Тезрої олиб учгин парирєй томон. Їайдадир гєзалнинг їутлуў маскани, Яїинми, ё олам бурчидами у? Ё бу фаїат рєё, хаёл тумани, Єшал туман аро їолгайми мангу? Бу їандай гєзаллик, тафаккур билан Унга бовар їилмої мушкул ниіоят. Наіот, бу оламда бєлса шундай тан, Шундай юз, шундай лаб ва шундай їомат. Мефистофель Бєлмасам-чи, ахир Тангрининг єзи Олти кун тер тєкиб, ишлагач фаїат Еттинчи кун айтди «Офарин» сєзин, Демак, єзига іам ёїди бу хилїат. Іозирча сен уни їилгин тамошо, Мен сенга шундайин топайки іали, Унинг висолига бир бор етгали Олам йигитлари їилсин жон фидо. Фауст іамон ойнага тикилади, Мефистофель эса супургини єйнаб, курсида єтирганича керишиб давом этади. Тахтдаман, їєлимда шоіона асо, Подшоман, фаїат тож етишмас, аммо. Маймунлар (Турфа іаракатлар їилиб Мефистофель ёнига келишади ва унга иккига бєлинган тож беришади.) Мана сенга тож, Ямашга илож — Кєз ёшу їондир. (Їєпол іаракат килиб тожни їєлдан туширишади, у чил-чил синади) Тамом! У синди! Ишимиз энди Оіу фиўондир. Фауст (ойна ёнида) Тамом бєлдим, не іол, єнгимми, тушим? Мефистофель (маймунларни кєрсатиб) Менинг іам бошимдан учмоїда іушим. Маймунлар Бєлса бир хуш дам, Іатто биздан іам Чиїади маъно. Фауст Юрагим ёнмоїда бир оташ аро, Бас, кетайлик, ортиї чидашим душвор. Мефистофель Гарчи булар маймун бєлса іам, аммо Баъзи шоирлардан минг марта аъло. Сєзлари самимий, очиї ва ошкор. Урўочи маймун їозонга їарамай їєяди ва їозон їайнаб тоша бошлайди. Аланга мєрига єрлайди. Даішатли чинїириї билан єт ичида Алвасти пайдо бєлади. Алвасти Іай-іай-іай! Эй анїов, шалтої! Їозонни їандай Тоширдинг аімої? Куйдирдинг мени, Шошмай тур сени… (Фауст ва Мефистофелни кєриб їолади) Булар ким энди? Бу нечук ташриф? Ким сизни этди Бу ерга таклиф? Айтяпман сизга, Йєїолинг дарров. Башарангизга Сочаман олов. (Їозонга чємич ботириб, іаммага олов сочади. Маймунлар чинїиришади.) Мефистофель (Супурги дастаси билан идишларни уриб синдиради) Биз турмаймиз жим, Їилмаймиз таъзим. Билмабсан биз ким, Шошмай тур іали. Сингай девор, том, Пуф, десам – тамом. Сен їилган таом Тєкилгай бари. Іали бу сенга Іазилим холос — Сенинг куйингга Жєр бєлганим мос. (Алвасти даішат ичида узоїлашади) Энди танидингми? Эгангман, єлгур, Сєйласанг бєлмасми сєзингни билиб. Сени бу оламдан йєїотсам бєлур Маймунларинг билан їєшалої їилиб. Їизил камзулимни кєрмадингми ё, Сезмадингми хєроз патин бошимда? Гердайиб турибсан зарра бепарво Билмадингми кимдур сенинг їошингда? Алвасти Кечиринг, билмадим, їарилик їурсин. Не їилай кєрмадим туёўингизни Іам їарўани – мангу іамроіингизни. Мефистофель Кечирдим, балки сен бегуноідирсен, Дийдор кєришмадик анчадан буён. Кєп фасллар кечди, єтди кєп замон, Илму маърифатдан єзгарди олам, Олам – янги, демак, янги шайтон іам. Шимол шарпалари эскирди букун, Урфдан їолиб кетди тирної іам бутун. Шох іам тарк этилди, йєїотилди дум, Буларнинг барчаси эскича удум. Шаклу шамойилим єзгарди мутлої, Менда їолди фаїат бир белги – туёї. Уни іам яшириб замонага хос, Їєнж тиктириб олдим оёўимга мос. Алвасти (єйин тушиб) Сизни кєрганимдан хурсандман чунон, Хуш келибсиз, бунда азизим шайтон! Мефистофель Жим бєл, бу исмимни іеч олма тилга, Халї билса обрєйим тушар бегумон. Алвасти Исмингизни айтсам нимаси ёмон? Мефистофель Номим аллаїачон достондир элга. Доўу касофатнинг тимсоли бєлган, Бу сєздан одамлар їилурлар іазар. Олам-ку шайтону ножинсга тєлган, Уларга іурмат-ла їилурлар назар, Аммо ёмон отлиї биз – шайтон азал. Мени барон дея аташинг даркор. Шайтоннинг іам баланд наслу насаби, Мен іам князлару графлар каби Маўрур юрсам бєлар, мана тамўам бор. (Хунук їилиї їилиб кулади) Алвасти Ха-ха-ха-ха! Шунча йиллар єтса іам, Іамон шєхлигингиз їолмабди, эгам. Мефистофель (Фаустга) Єрганиб їєй, дєстим, алвасти билан Їандай муомала їилмоїни мендан. Алвасти Буюргайсиз энди менга не хизмат? Мефистофель Сен єша шаробдан келтир бир шиша, Оддийсидан эмас – кєінаси фаїат. Шаробнинг эскиси создир іамиша. Алвасти Сиз айтган шаробдан бир шишаси бор, Гоіи єзим озрої ичиб тураман. Жуда соз, бадбєйи билинмас зиніор, Бажонидил сизга їуйиб бераман. (Мефистофелга аста) Єрганмаган одам чидаши маіол, — Іамроіингиз ичса єлади даріол. Мефистофель Нималар деяпсан, іамроіим бу хил Шаробдан єзини йєїотмас мутлаї. Дуойингни єїи, иримингни їил, Сєнгра шаробингдан їуй, фаїат тезрої. Алвасти ўалати їилиїлар їилиб, доира чизади ва доира ичига іар хил идиш-асбобларни їєяди. Тоўорача-кєзачалар мусиїий товуш чиїара бошлайдилар. Алвасти каттакон китоб олади, маймунларни доира єртасига їєяди ва китобни улардан бирининг устига їєйиб, бошїаларининг їєлига машъала беради. Фаустни имлаб чаїиради. Фауст (Мефистофелга ) Бу їандай томоша, бу нечук эрмак? Бемаъни їилиїлар нимага керак? Ахир булар бари мен учун аён, Билиб турибманки, іаммаси ёлўон. Мефистофель Їєя бер, шундайдир унинг одати, Сен бу їилиїларга іеч їилма парво. Ошсин деб дорининг таъсир їуввати, Табиблар іам шундай їилар доимо. (Фаустни доира ичига тортади) Алвасти (Китобга їараб, жазава билан) Бирни олиб жєн — Ундан яса єн. Яшир иккини, Єйлама уни. Ёнига їєй уч, Бу бойлик ва куч. Тєртни бєлса ёп, Беш, олтини топ. Бєлсин учун їєш, Етти билан їєш. Сєнг уни кєтар Саккизга їадар. Тєїїиз жуда жєн — Беркитилар єн. Мана алвастининг карра жадвали. Фауст Оббо, алаілашга бошлади кампир. Мефистофель Сабр їил, бу хамир учидан патир, Іаїиїий томоша олдинда іали. Шундай бу китобнинг бошдан оёўи, Мен єїиб чиїїанман сєнггигача то. Унда зид гапларнинг йєїдир саноўи Тентак іам, оїил іам билмас не маъно. Бу – іам янги-ю, іам їадимдан бор гап: Асрлар панд бериб, аіли заминга — Учлигу бирликдан іаїиїат ясаб, Єтказиб келдилар ёлўонни чинга. Іамон алдайдилар, эл эса кєниб Єша аїидани їиладилар ёд. Нодон одамлар-чи, куйиб-уриниб Сєзнинг маънисини топганидан шод. Алвасти (давом этади) Илм асли пиніон, Етмої на имкон Куйдириб жонни. Ва лекин у гоі Єзидан огоі Їилур нодонни. Фауст Васвасадан аїлим йєїотсам керак, Бу гаплар фикримга сиўмайди асло. Шу тобда їулоўим остида гєё Баробар їичїирар юз мингта тентак. Мефистофель Бєлди энди, бас їил доно Сивилла! Ундан кєра, їуйгин тєлатиб шароб. Кєриб турибсанки, іамроіим – мулла, Унча-мунча майдан бєлмайди хароб. Илмнинг іам, кайфнинг іам кєйига кирган, Барча даражани бошдан кечирган. Алвасти ирим-сиримларни жойига келтириб, косага шароб їуяди. Фауст косани лабига яїинлаштирганда ундан олов чиїади. (Фаустга) Ича бер, бир томчи їолдирмай сипїор, Руіингга шавї етур, ором топур жон. Сен учун оловдан їєрїмоїїа не бор, Шайтоннинг єзига бєлгач їадрдон. Алвасти доирани очади ва Фаустни чиїаради. Энди йєлга! Турма! Олўа юр фаїат! Алвасти Сизга саломатлик келтирсин шароб! Мефистофель Яхшилигинг менда їолмагай албат, Вальпургия туни їилурмиз іисоб. Алвасти (Фаустга їоўоз беради) Битта їєшиўим бор яна сиз учун, Бу їєшиї орттирар шаробнинг кучин. Мефистофель Їани кетдик! Энди тєхтамої зарар, Терлаб ўуборингни чиїармоўинг шарт. Шароб єз їудратин кєрсатгай агар Бутун борлиўингни їучса іарорат. Сайр этгач, навїирон ёшликнинг іисси Їалбу вужудингга бєлар іукмрон. Шунда муіаббатнинг гєзал Тангриси Юз жилвалар билан бєлгай намоён. Фауст Шоширма, бу іурнинг тенгсиз жамолин Яна бир зум кєриб, їувонсин кєзим. Мефистофель Юр, тез, хушрєйларнинг энг баркамолин — Тиригини сенга кєрсатай єзим. (секин) Бу шаробни ичгач, унга іар аёл Бєлгай Еленадек соіиби жамол. КЄЧА Фауст, Маргарита єтади. Фауст Салом, гєзал хоним, хєп денг, бир нафас — Сизга іамроі бєлиб, кузатиб їєйсам. Маргарита Мен хоним эмасман, гєзал іам эмас, Уйга етоламан кузатувсиз іам. (Бурилиб жєнайди) Фауст О, їандай латофат! Ичурман їасам, Бундайин умримда кєрмадим асло. Наїадар покиза, маъсум бу санам, Андак тикони іам йєї эмас, аммо. Їип-їизил лаблару їонталаш юзлар, Ерга їараб турган уятчан кєзлар Кєзларимдан нари кетмагай асло, Бир умр ёнимда їолгай бу сиймо. Їандай оіанг берди у їисїа сєзга, Илож йєї їойилман демакдан єзга. Мефистофель киради. Анов їизни менга кєндириб бер тез. Мефистофель Їайси їиз? Фауст Ёнингдан єтиб кетди-ку. Мефистофель Гуноіларин тєкиб, пок бєлиб бу кез Кашишнинг ёнидан келаётир у. Єша пайт мен эдим унинг їошида, Иїрору тавбасин эшитдим андак. Ишон, гуноі йєїдир зарра бошида, Кєнгли беўубордир мисоли гєдак. Унга іукмим єтмас, їилолмам таъсир. Фауст У ёшмас, єн тєртдан ошган-ку ахир. Мефистофель Гапинг єтакетган суюїнинг гапи, Шундай одамлар бор, улар талаби — Кєринган ўунчани албатта узмої. Гєё улар учун яралган олам, Улар учун ишї іам, бор гєзаллик іам. Муїаддас туйўу йєї уларда, бирої — Сен іам єшаларга єхшама, єртої. Фауст Насиіатингни їєй, муітарам іомий, Усиз іам яшамої мумкин дунёда. Бугун сипїорилсин муіаббат жоми, Кечам шу їиз билан єтсин сафода. Шуни бажарурсан, йєїса тамомий Шартномалар бекор бєлгай албатта. Мефистофель Нима їилмої мумкин шу оз муілатда? Учрашувга сабаб їидирмоїїа іам Икки іафта фурсат керакдур, ошнам. Фауст Ихтиёрим бєлса етти соатда Етишардим сєзсиз єша жононга, Ялиниб єлтирмас эдим шайтонга. Мефистофель Учар фарангининг гапидир бу гап, Аммо сен бєлмагин бундої беїарор. Єйлаб кєр, биринчи кєришдан бошлаб Маїсадга етмоїнинг не їизиўи бор? Шириндир висолга уриниб етмої, Тезда їєлга кирган ишї іам беїадр. Їандай соз илк дамлар, кєз ёшу оі-воі… Китоблар іам шусиз бєлмайди ахир. Фауст Їєй, шундої іам менинг иштаіам дуруст. Мефистофель Їизиїїонлик билан бу иш битмайди, Севгида таваккал сира кетмайди. Мумкинмас зєр билан висол ундириш, Керак тадбир ила ишни дєндириш. Фауст Топиб бер у їизнинг бирор нарсасин, Майли тєўноўичми ва ёки сочбоў. Сєнг мени уйига олиб кир тезрої, Іеч кимса билмасин одам шарпасин. Мефистофель Агар чин бєлса бу шавїу іарорат, Майли, истагингни бажо їилурман. У їиз хонасига єткизмай фурсат, Шу бугуної сени олиб кирурман. Фауст Оі, уни кєраман, їучаман! Мефистофель Асло! Їєшнисин кєргани чиїиб кетар у, Сен эса хонада їолурсан таніо Іамда бахт онларин їилурсан орзу. Фауст Совўа іам топиб їєй унга ярашиї. Мефистофель Совўа! Ишни шундан бошлаш шарт, балли, Хотиржам бєл, іадя топурман, аниї. Ер остида кєпдир хазина, бугун — Бир титиб кєрурман жононинг учун. ОЇШОМ Кичкина шинам хона. Маргарита сочини єрмоїда. Маргарита Мен боримни берардим агар Билмої менга бєлса муяссар, Кимдир єша йєлда сєз їотган, Оромимни тамом йєїотган. У албатта бирор зодагон. Йєїса йєлда учраб ногиіон Нотаниш бир їизга у дадил Їилмас эди бу тахлит іазил. (Чиїади) Мефистофель ва Фауст кирадилар. Мефистофель Мана келдик. Кир, їєрїма асло. Фауст (Жимликдан сєнг) Мени їолдир бу ерда таніо. Мефистофель (Хонани кєздан кечириб) Їандай тоза! Шинам ва сулув. (Чиїади) Фауст Дилбаримнинг оромгоіи бу, Менинг учун энг їутлуў макон. Бу осуда, бу ним їоронўу Хона ичра бир сеір пиніон. Эй севги деб аталган туйўу, Борлиўимга бєл сен іукмрон. Не бор бунда, ёр илки барин Тартиб этмиш, озода, кєркам. Іамма нарса бунда камтарин, Іамма нарса оддий ва шинам. (Чарм курсига єзини ташлайди) Кєіна хонадоннинг сарбаланд тахти, Їутлуў оўушингга ол мени бир он. Сенда илк соіибинг єлтирган ваїти Кєзларим олдида бєлди намоён. Ул кєіна бобонинг осуда бахти — Нурсиз нигоіида бєлганда аён, Унинг теграсида гєдаклар аіли Жаранг кулгу ила кєтарган сурон. Менинг дилбарим іам шу гурунг аро Халоскор іаїига айтиб ташаккур Бобо їєлларидан олгандир совўо. Іам єша їєллардан єпгандир масрур. Їандай озодалик! Їандай тартибот! Оёї остида йєї, іаттоки ўубор. Бунда неки бєлса барида іайіот, Сенинг фариштадек руіинг устивор. Нозик бармоїларинг сенинг баногоі Шу оддий кулбани їилмиш саждагоі. Бунда эса… (Каравот пардасини кєтаради) Э, воі, ташласам назар, Бутун вужудимни чулўар бир титрої. Мен бу кєшк їошида насиб бєлса гар, Соатлаб турардим сезмайин чарчої Шу кєшк оўушида соіиби жамол Ширин тушлар кєрган, гєдак хаёли — Шунда улўайгану тополган камол, Букун – гєзалликнинг нурли тимсоли. Сен-чи? Сен бу ерга келдинг не учун? Іеч єзинг эмассан, бошїасан бугун. Нечун юрагингда іаяжон, іайрат? Фауст, сен ростдан іам єзингмисан, айт! Излаб келган эдинг бир оний лаззат — Мана юрагингда севги баркамол. Шунчалар єткинчи наіот кайфият, Наіот єйнар уни эсгувчи шамол. Тасодиф бєлса-ю шу онда дилдор Ногоі кириб їолса не їилар эдим? Мен єз хаёлимдан бєлиб шармисор, Оёўи остига йиїилар эдим. Мефистофель Келаётир! Тез бєл, тугади фурсат. Фауст Бєпти, сєнгги марта бир їарай фаїат. Мефистофель Їара їутичамиз оўир іарїалай, Манови жавонга солиб їєямиз. Бунда марвариду зеб-зийнат талай, Эс-іушин йєїотар кєргач шєрлик їиз. Булар овунчоїдир – эрмак бєлгудак, Єйинчоїїа эса єч бєлар гєдак. Фауст Їандої бєлар экан? Мефистофель Шундайми іали! Балки їутичани олиб їолгали Жазм этдилар жаноб! Билмабман аввал. Сенинг бу іолингдан іайронман мен іам. Шундай хасисмисан? У тобда, ишкал — Бу ишлардан мени озод їил, ошнам. (Їутичани жавонга їєяди ва їулфлайди) Энди кетиш керак бу ердан тезрої, Токи сен оўушта бєлган їизалої Таніоликда топиб бу армуўонни, Тайёр бєлсин сенга бермоїїа жонни. Киши кєргуликмас іозирги чеіранг, Аттанг! Мен сени деб їилдим єзимни гаранг. Сен эсанг, Турибсан хомушликда танг. Юзингда йєї ранг, Худди одина кун єтган каби дарс, Метафизикадан їилган каби баіс. Юр, кетдик! (Чиїишади) Чирої кєтарган Маргарита киради. Маргарита Нечук іаво уйда бєўиї, дим, (Деразани очади) Ташїарида кезар салїин тун. Бир ваіима чулўар хаёлим. Тезрої кела їолсайди ойим, Воі, мен бунча їєрїоїман нечун? (їєшиї айтиб ечина бошлайди) Бир їирол бєлган экан Їадим шавкатдор. Їолган экан ёридан Олтин жом ёдгор. Шу їадаіда гулгун май Ичганда іар кун Їирол єзин тутолмай Йиўлар экан хун. Ваїт келиб у бойлигин Їилди-ю таїсим, Ололмади бу олтин Їадаіни іеч ким. У сєнгги бор ибодат Этмої єйида — Берди катта зиёфат Денгиз бєйида. Май їуйди – порлаб турган Жомни бєшатди. Сєнгра уни мавж урган Денгизга отди. Олтин їадаі тєлїинда Бєлдию ниіон, Шєрлик їирол іам шунда Аста берди жон. (Кийимларини їєймоїчи бєлиб жавонни очади ва їутичани кєради) Бу нечук сеірдир, нечук іикмат бу, Їутича їаёїдан келди, ажабо! Жавонни їулфлаб кетган эдим-ку. Балки онам буни олган омонат, Бировга їарз берган бєлса мабодо. Мана калит. Їизиї, унда нима бор? Бир бор очиб кєрсам бєлмас-ку гуноі. О, Тангрим! Мен бунча бойликни зиніор — Умрим бино бєлиб кєрмаганман, оі. Бундай безакларни энг бой хонимлар Олий йиўинларда таїсалар арзир. Эі, кимники экан бу зару сиймлар, Кимники бєлса іам таїиб кєрай бир. (Їимматбаіо безакларни таїиб, кєзгу олдига келади) Оі, їани меники бєлса шу зирак, Іусн іам єзгача – уларни таїсам. Табиий гєзаллик нимага керак — Їачонки, йєї бизда тузук либос іам. Ачингандан кєплар маїтар, маїбул дер, Асли, барча пул дер, Бойлик дер барча. Дунёда шєрлик зот йєїдир бизларча. САЙРДА Фауст хаёлга чємганча кезиб юради. Мефистофель унга яїинлашади. Мефистофель Лаънат бєлсин сенга, дєзахий гумроі, Афсуски, сєкиш йєї бундан баттаррої. Фауст Сенга нима бєлди? Сєкиниш нега? Сен шєрлик шайтонни хафа їилган ким? Мефистофель Єзни ташлар эдим дєзах єтига Агарда дєзахий бєлмасам єзим. Фауст Аїлдан озганинг йєїми мабодо? Жазава ярашмас сенга мутлаїо. Мефистофель Бир гап айтсам, сен іам бєлурсан іайрон, Кашишнинг їєлида бизнинг армуўон. Бунга Маргарита онаси сабаб, «Воі» деб іушдан кетди бойликка їараб. Унинг иши доим тоат-ибодат, Черковга жон ила їилур итоат. Доим ажратади бечора аёл Їай нарса іарому їай нарса іалол. Бизнинг совўамиздан бєлдию огоі, Нопок эканини сезди баногоі, Деди: болажоним, їєлингни урма, Бировнинг мулки бу, кєз сола кєрма. Албатта, бахтсизлик келтирар ишон, Кел, буни Тангрига їилайлик эісон. Їовоўи уюлди бечора їизнинг: «Ўамимизни ебди аллаким бизнинг, Іадясини олсак не гуноі экан? Берганнинг бетига їарама, деган». Лекин хабар берди черковга аёл, Маслаіатга келди кашиш іам даріол. Она їарорини у маїбул деди, «Балли сизга, іаї йєл асли шул, деди. Єз нафси балосин енга олса ким, Мурод-маїсадига етади доим. Черковнинг даргоіи кенг, ичи азим, Іатто шаіарларни їилолур іазм. Давлатларни сєриб ётар эрта-кеч, Сизнинг совўа бєлмас їопчиўига юї, Ким нима бахш этса ютар – танлаш йєї, Іалолми, іаромми суриштирмас іеч». Фауст Іа, худди дєкондор яіудий мисол, Ё їирол – уларга берганинг іалол. Мефистофель Сєнг у жавоіирни їєлига олди, Йиўиштириб яна їутига солди. Гєё булар эмас олтин таїинчої, Балки їєзиїорин ва ёки ёнўої — Олди-ю айтмади, іаттоки раімат, Жєнади Тангридан тилаб саодат. Фауст Гретхен-чи? Мефистофель Сира єрнидан турмас, Таїинчої хаёли іеч тинчлик бермас. Ким бєлди экан деб совўа їилган зот, Єйлашдан тєхтамас шєрлик бир нафас. Уни олиб їочар сєнгсиз хаёлот. Фауст Оі, бечора їизча! Чекибди азоб! Энди сен тузукрої бошїа нарса топ. Биринчиси эди ахир овунчої. Мефистофель Сенга іамма нарса оддий єйинчої. Фауст Менинг истагим шу – їилурсан бажо, Їєшниси орїали топажаксан йєл. Шалпайма, шайтонсан – демак, шайтон бєл. Їаердан бєлса іам топ янги совўо. Мефистофель Жоним билан хизмат їилурман, жаноб! (Фауст кетади) Ажаб, совўа їилиш – ошиїнинг дарди! Мумкин бєлса, іатто кєкдан моіитоб — Юлдузларни олиб, ёрга берарди. ЇЄШНИНИНГ УЙИ Марта (Ёлўиз) Э, воі, эрим менга їилмади шафїат, Аммо, Тангрим, уни асра саломат. Тирик бева їилиб, ташлаб фироїїа, Єзи сузиб кетди йирої-йироїїа. Мен уни севардим фидо їилиб жон, Садоїатим ёлўиз Тангримга аён. ( Йиўлайди ) Єлиб кетган бєлса йироїда агар, Їани, іатто шундан тополсам хабар. (Маргарита киради) Маргарита Оі, Марта! Марта Гретхен, не бєлди сенга? Маргарита Їаранг, титрамоїда вужудим бутун, Єша сирли одам жавонда менга Їолдирибди яна їутича бу тун. Антиїа безаклар – іеч йєї дунёда, Аввалгисидан бу юз бор зиёда. Марта Асло айта кєрма онангга фаїат, Буни іам черковга беради албат. Маргарита Мана, їаранг буни – їандай аломат. Марта (Ясантиради) Болажон, кулибди сенга саодат. Маргарита Афсуски, на черков ва на сайрда Таїиб юролмасман уни іеч їачон. Марта Менинг уйимга чиї, єзим шу ерда — Сени ясатаман іар кун, болажон. Чиройингни очар марварид, инжу, Бунга шоіид бєлур: сену мен, кєзгу. Эрта бир кун байрам, шунда бир дона Узукни таїасан… сєнг балдої, маржон… Онанг іам сезмасдан їолади, ишон. Сезса топилади бирор баіона. Маргарита Ким ташлаб кетмоўи мумкин совўони? Бошлаб келмасин-да бирор балони. (Эшик таїиллайди) Балки мени излаб келгандир онам. Марта Їараб кєрайин-чи… (Эшик тирїишидан їарайди) Йєї, бошїа одам. Аллаїандай жаноб. (Эшикни очади) Їани маріамат. Мефистофель киради. Мефистофель Бостириб кирганим учун бефурсат Сиз мени, хонимлар, тутгайсиз маъзур. (Маргарита олдида тавозе билан чекинади) Менга Марта Швердтлейн керак. Марта Марта – мен. Биздан нима хизмат, жаноб? Мефистофель Ташаккур, Кєп хурсандман, лекин боз бир марта мен Узр сєрамоўим керак, бемаіал — Кирдим чоўи, бердим суібатга халал. Мартабалик хоним олдида ўоят Ушбу їилмишимдан чекдим хижолат. Мен кетдим, келарман эртами-индин. Марта Безакларинг билан, їара, їизалої, Мартабалик хоним бєлиб кєриндинг. Маргарита Узр жаноб, хоним эмасман мутлаї. Оддий оиланинг оддий їизиман. Меники эмасдир таїинчоїлар іам. Мефистофель Хонимларни безак эмас – юзидан, Їоматидан, маўрур боїїан кєзидан, Хатти-іаракати, айтган сєзидан Ажратиб олади эси бор одам. Демак, їолсам бєлар. Шодман баўоят! Марта Менга їандай хабар олиб келдингиз? Мефистофель Мени кечиргайсиз бєлсам бешафїат, Яхши мужда эмас хабарим, эсиз. Эрингиз олисда юмди кєзини, Олиб келдим унинг видо сєзини. Марта Э, воі, не кєргулик юбординг Худо! Ёлўизим, баўримдан бєлдимми жудо? Маргарита Їєйинг, кєп їайўурманг, йиўлашдан не наф? Мефистофель Эрингиз іаїида сєйлай, эшитинг. Маргарита Єтмої минг бор афзал севгисиз яшаб, Бундої кун мен учун єлим билан тенг. Мефистофель Ўамдан їєрїїан кулмас шодлик боўида. Марта Айтинг, їандай єлди, їаерда, їачон? Мефистофель Падуя шаірида у топширди жон, Муїаддас Антоний саждагоіида. У їутлуў даргоіда – іаї паноіида Тош їабрни этмиш мангулик макон. Марта Бирор нарса ундан їолдими ёдгор? Мефистофель У їолдирди сизга ёлўиз васият — Топширайин уни – їарздир омонат. Арвоіини йєїлаб унинг уч юз бор — Маърака їилмоїни сєради сиздан, Лекин юбормади іеч нарса биздан. Марта Наіот, на бир узук ва на бир тумор Бериб юбормади хотира учун. Іар бошда бор экан яхши-ёмон кун, Іатто іунарманд іам, їашшої ва ночор, Ойлаб оч юради ва йиллаб юпун, Аммо їолдиради бирорта ёдгор. Мефистофель Хоним, сизга жуда їийин албатта, Исрофгар эмасди эрингиз, аммо. Унга іужум їилди юз дарду бало Тазарру этди у кєз юмар ваїтда. Маргарита Инсон їандай бахтсиз! Сажда їилган пайт Унинг арвоіини йєїлайман албат. Мефистофель Мушфиї іисларингиз эвази учун Турмушга лойиїсиз худди шу бугун. Маргарита Іали ёшман, іали анча фурсат бор, Эрта турмуш їуриш урф эмас бизда. Мефистофель Ундої бєлса топинг єзингизга ёр. Бу іусну жозиба бор экан сизда, Лутфингиз кимларни їилмас бахтиёр! Маргарита Бизда йєл їєйилмас бу ишга асло. Мефистофель О, бу иш олдида бир хилдир дунё. Марта У їандай жон берди? Мефистофель Сєраманг, э воі! Кєз юмди оламдан ёлўиз, бепаноі, Эгнида увада, тагида похол, — Жон берди ва лекин сєнгги дам іалол Гуноіларин бир-бир сєйлади бутун, Юз минг тавба їилди, йиўлади беун. Деди, лаънат бєлсин мен беватанга! Хотиним, уй-жойим, іунарим ташлаб — Нега келдим бу ён, минг лаънат менга! Олиб келмиш мени ажалим бошлаб, Кечир хотин, деди, сєнг кєзин ёшлаб. Марта (Йиўлаб) Кечирдим, руіини эслай доимо. Мефистофель Барча айбни сизга тєнкади, аммо. Марта У ёлўон сєзлаган, баттол, беимон! Єлим олдида іам сєзлабди ёлўон! Мефистофель Балки алаілашдир, ким билади, у Сизни кєп гуноіга їилди рєбару. Ялїовлик їилмадим, деди, іеч їачон, Іеч їачон билмадим меінатда тиним. Бола іам туўдирдим, топиб бердим нон, Іеч рози бєлмади, аммо хотиним. Тинчлик бергани йєї у менга бир дам Ичмадим бир їошиї ёвўон хотиржам. Марта Наіот унут бєлмиш уни эрта-кеч Севиб їучганларим… Айтмадими іеч? Мефистофель Барини эслади, бєлди миннатдор. Деди у: «Малтадан чиїїач кемамиз, Оиламни эслаб чєкиндим такрор, Тангри їолдирмади саждамни беиз — Турклар кемасига учраб їолдик биз. Бизга єлжа бєлди, єлжа эмас бахт, Султон хазинасин элтгувчи кема! Олтин, кумушларнинг іисобин дема. Бойликни єртада таїсим їилган ваїт, Жанг пайтида мардлик їилганим учун, Катта улуш тегди менга єша кун». Марта Їани єша улуш – кємиб їєйгандир? Мефистофель Уни изламоїдан фойда йєї асло. Шєрлик эрингизни беомон таїдир Таніо їолдирганда Неаполь аро, Бойликни їандай сарф этишни билмай Бегона шаіарда бєлганда сарсон, Эрингизни ортиї мунтазир їилмай Мушфиїлик кєрсатди бир гєзал жонон. Эрта-кеч їошида бєлди парвона. Іамдам, іамдард бєлди унга ягона. Бечора эрингиз єлгунича то Єша ёр хаёлин їєймади асло. Марта Аблаі, уяти йєї, ифлос, муттаіам, Одатин їєймабди хор-зор бєлса іам. Їутулмабди, гумроі, наіс-балодан. Мефистофель Мана, яхши бєлди, кетди дунёдан. Сизнинг єрнингизда мен бєлсам агар — Бир йилгина їора кийгач муїаррар Дарров бошїа эрга тегиб олардим. Марта Унаїасин энди їайдан топардим. Їандої танти эди, їандої содда, гул, Ундайлар топилмас бу оламда мєл. Айби фаїат кєпрої ичар эди май, Бузуї хотинларга эди ишїибоз. Яна їєйса эди їарта єйнамай, Дунёда бєлмасди унингдек мумтоз. Мефистофель У єзи нимага бєлса ишїибоз, Йєл очиб їєйгандир сизга іам бир оз. Эр шунаїа бєлса – лаззат бєлади. Шундай тенг іуїуїлик кєрилса баіам, Їєлингиз сєрашга тайёрман мен іам. Марта Іазилингиз їалтис – уят бєлади. Мефистофель (єзича) Дарс беради чоўи бу шайтонга іам, Энди бєлмас тезрої їочиб їолмасам! Илиниб їолмайин яна сєзимдан. (Маргаритага) Іеч кимга банд эмас кєнглингиз, демак? Маргарита Нима деганингиз? Мефистофель (єзича) Бегуноі гєдак! (Ошкор) Кетдим, хайр! Маргарита Хайр! Марта Тєхтанг, мен кимдан Эрим єлганига олурман іужжат? Менга керак эди икки энлик хат, Їаерда ва їачон кєз юмди – билсам, Элга рєзномадан ошкора їилсам. Мефистофель Іужжат керак эмас, икки кишининг Далолати єзи бєлгай кифоя. Менинг бир дєстим бор – ундан эшитинг, Тасдиїлар, не їилган бєлсам іикоя. Марта Майли, келсин. Мефистофель Балки келар хоним іам. Дєстим дилкаш йигит, доно ва єктам. У кєп нарса кєрган кезиб дунёни, Їизу жувонларнинг офати жони. Маргарита Не бєлур жанобдан уялиб їолсам… Мефистофель Уялиб їолмассиз шоі олдида іам. Марта Бєпти, иккингизни демак, шу бугун Боўда кутажакмиз икков кечїурун. КЄЧА Фауст ва Мефистофель Фауст Иш їалай? Маїсудга етамиз їачон? Мефистофель Вужудингда оташ. Іаяжон нечун? Баўрингда бєлади албатта жонон, Мартанинг боўида кєрамиз бугун. Сенга айтсам, асли у бева жувон Яралган їєшмачи іунари учун. Фауст Жуда соз, хурсандман. Мефистофель Бизлардан фаїат Талаб этилади кичкина хизмат. Фауст Хизматга хизмат-да, майли, мен тайёр. Мефистофель Биз єша жувонга эринг єлди, деб, Падуя шаірида нобуд бєлди, деб — Гувоілик берурмиз, унга шу даркор. Фауст Аввал у томонга борурмиз, демак. Мефистофель Santa simplicutas!13 Нимага керак — Арзимас бир ишга шунча їайўурмої? Бир вараї їоўозга имзо чексанг бас. Фауст Бошїа бир режа топ бундан дурустрої, Єйлаган бу ишинг іеч тєўри келмас. Мефистофель Їандай мєътабар зот! Фариштадек соф! Єйлаб кєр, ахир сен шу кунга їадар Їанча ёлўон сєзлар айтдинг ноинсоф, Їанча-їанча ичдинг ёлўон їасамлар. Тангри-ю тириклик, олам іаїида Сен тарїатдинг їанча эртак аїида. Яна ишонч билан билониіоя Єзинг кєрган каби їилдинг іикоя. Їанча билсанг єлган эрин Мартанинг, Шунчадир оламдан сенинг билганинг. Фауст Бу – мантиї єйини, одатий найранг. Мефистофель Эй, покиза одам, менга бир їаранг, Кєзингизда ёнар эітирос – учїун. Кєрайлик, бугун ё эрта кечїурун Тєшга тортиб гєзал Маргаритани Їасам ичмасмилар єзлари, їани? Фауст Ёлўонмас, чин дилдан ичаман їасам. Мефистофель Іа, яна чин дилдан їилурсиз изіор, Муіаббатим дея мангу барїарор. Фауст Іа, севгим оташи мангу деб айтсам, Виждоним кафилки, тєла іаїим бор. Ахир борлиўимни їучган аланга Ифодаси учун сєз тополмасам, Іислар їанотида учсам баландга — Ёниї кєкрагимга тор келса олам, Мени асир этган ул сиймин танга Ишїим боїий дея ичурман їасам. Биламан, боїиймас тириклик єзи. Биламан, жоизмас мангулик сєзи. Аммо юрак сєзим изіор айласам, Наіот бу иблислик, наіот бу алдої? Мефистофель Іарїалай мен іаїман. Фауст О, іаїсан мутлаї! Таслим бєлдим, сени енгмоїлик душвор, Сенда шайтонлик іам, чечан тил іам бор. Баісдан фойда недир, кєнаман, нетай, Сен менга кераксан, хєп дейман атай. БОЎ Маргарита Фауст билан, Марта эса Мефистофель билан їєл ушлашиб боўда сайр їилиб юришади. Маргарита Жуда іам раімдил, мунис экансиз — Илтифот їилдингиз менга жуда іам. Кєп юртлар кезгансиз, кєпни кєргансиз, Сизга одат бєлмиш такаллуф, карам. Бу – менга шафїату лутфингиз фаїат, Суібатимдан зарра топмайсиз лаззат. Фауст Сенинг бир нигоіинг, бир сєзинг бирої Оламча донишдан менга азизрої. (Їєлини єпади) Маргарита Їєлларимни єпманг, бєсангиз увол, Меінатда їабарган, даўал ва їєпол, Уйда бу їєлларга тиним йєї бир дам, Жуда їаттиї тутар тартибни онам. (Нари кетадилар) Марта Йєлда єтар бутун умрингиз, демак? Мефистофель Не їилай, касбим шу, шу менга аъмол. Бизга насиб бєлмиш оламни кезмак, Бир ерда їолмої йєї ёзмишда аммо. Марта Ёшликка ярашар изламої, кезмої, Іаёт нима – йєїдир заррача парво. Лекин їариликда таніо ва бєйдої Їора ерга бормої кєп оўир савдо. Мефистофель Шуни хаёл їилсам увишар юрак. Марта Ваїт єтмай бу іаїда єйламої керак. (Нари кетишади) Маргарита Кєздан нари кетгач унутади дил, Бу сєзлар одатий илтифот холос. Дєстларингиз кєпдир єзингизга мос, Улар оїил, доно, мен битта ўофил… Фауст Ишон, инсондаги дониш ва іикмат Бемаъни кибрнинг белгиси фаїат. Маргарита Наіот! Фауст Э, воі, нечун поклик, соддалик Билмас бу дунёда єз баіосини. Фаїат маъсумликдир шарафга молик, Инсон шундан топар муддаосини. Маргарита Йєїласангиз эди сиз мени бир бор, Эслаб юрар эдим сизни умрбод. Фауст Доим уйдамисан? Маргарита Кєпинча ёлўиз. Хєжалик эмас-ку унчалар катта, Лекин юмуши кєп уйнинг албатта. Бари менга, йєїдир хизматкоримиз. Уйин тозалаш іам, овїат їилиш іам Тикиш, чатиш, ювиш – бари єзимга. Тартиб-интизомга їаттиїїєл онам, Гоі їоронўу бєлар дунё кєзимга. Оиламиз унча їашшої эмас, йєї, Яшаймиз іарїалай єзимизга тєї. Бизга мерос їилиб їолдирган отам Озрої мол-мулк, яна уй-жой, боўча іам. Менга анча енгил – бир йилдан буён Акам саллотликда, синглим берди жон. Конец ознакомительного фрагмента. Текст предоставлен ООО «ЛитРес». Прочитайте эту книгу целиком, купив полную легальную версию (https://www.litres.ru/pages/biblio_book/?art=69386275&lfrom=688855901) на ЛитРес. Безопасно оплатить книгу можно банковской картой Visa, MasterCard, Maestro, со счета мобильного телефона, с платежного терминала, в салоне МТС или Связной, через PayPal, WebMoney, Яндекс.Деньги, QIWI Кошелек, бонусными картами или другим удобным Вам способом.
Наш литературный журнал Лучшее место для размещения своих произведений молодыми авторами, поэтами; для реализации своих творческих идей и для того, чтобы ваши произведения стали популярными и читаемыми. Если вы, неизвестный современный поэт или заинтересованный читатель - Вас ждёт наш литературный журнал.